Алишер навоий буюк дахо эссе

Алишер Навоий турк дунёси адабиётининг энг машҳур вакили


  • Мұғалімдерге пайдалы ақпараттар
  • mamura
  • 15.12.2016
  • 1
  • 0
  • 8641

Алишер Навоий турк дунёси адабиётининг энг машҳур вакилидир. Чунки хеч ким бу тил ва адабиётнинг равнақи учун унингдек хизмат қила  олган эмас. Навоий ижоди туркий адабиётнинг энг юксак чўққисидир. Чунки ҳеч ким унга қадар бу тилда бунчалик «кўб» ва «хўб» (Бобур) ёзмаган эди. Навоий барча туркий халқларнинг энг буюк шоиридир. Чунки у ўзини «Хито (й) дан то Хуросон» гача ёйилган туркий  «қавм» ларнинг ўз шоири, деб билди. Уларни бир адабий тил байроғи остида бирлаштирди, «якқалам» қилди. Бу билан миллатнинг иқтисодий, сиёсий маънавий равнақига буюк таъсир кўрсатди.

Алишер Навоий асарларида ҳоким бўлган руҳ самимият, соддалик, азму ирода, холис ниятлик,  жиддият ва покиза ахлоқ қатъиятлари билан ифода этилади.

Ким нима деса десин, аммо шоир бўлишлик илоҳий қудрат намунасидир, соддароқ қилиб айтганда худо берган хислатдир. Энди бу  хислатга файласуфлик, доҳиёна тафаккур, сўфиёна покизалик қўшилса буни авлиёлик деб атамоқлик жоиз бўлади. Дуруст, Алишер Навоий умуминсоний қадриятларни куйлаган жаҳоний шоир. Аммо ҳар қандай шоир қалбига ҳам қандайдир ғоя етакчилик қилади. Шубха йўқки, Алишер Навоий буюк мутаффаккир сифатида кўпгина фанлардан, жаҳон фалсафий тафаккуридан, диний ақидалардан воқиф бўлган,  хусусан, ислом динининг унинг барча нозик жиҳатларигача билган, Қуръоннинг сураю оятларини энг нозик маъноларигача тушунган. Унинг  мутаффакир сифатида фазилатларига ислом оламининг рухи, ислом оламидаги ахлоқий фазилатлар мос келган. Маълумки, ижодкор хоҳ тасвир устаси бўлсин хоҳ шоир бўлсин, қалби ва шуурига келмайдиган мавзуга қўл урмайди, қўл уролмайди ҳам.

Алишер Навоий умрининг охирларида фоний тахаллуси билан форсий тилда яратган ўн икки минг мисрадан ортиқ шеърларини тўплаб, «Девоний Фоний» (Фоний девон)ни яратди. Алишер Навоий лирикасининг мавзу доираси жуда кенг. Ундаги энг етакчи мавзу ишқ  — мухаббатдир. Шарқ адабиётида куйланадиган ишқ икки турга ажратилади: 1. Ҳақиқий ишқ.  2. Мажозий ишқ.

Хақиқий ишқ  деганда, вужуди мутлаққа — яратганга, Ҳаққа, Оллоҳга бўлган муҳаббат тушунулади. Мажозий ишқ деганда эса, инсонга, борлиққа бўлган муҳаббат англатилади. Мажоз шартли равишда бирон-бир нарсанинг ўз — ҳақиқий маъносини эмас, балки бошқа бирон нарсага кўчган-кўчма маъносини билдиради. Ҳақиқий ишқ – Оллоҳ муҳаббати экан, мана шу ишқнинг Оллоҳ яратган мавжудодларга, жумладан инсонга кўчирилган шакли мажозий ишқ демакдир. Чунки тасаввуф дунёқарашига кўра Оллоҳ бу дунё ва ундаги гўзал  мавжудодларни яъни инсонни ўз ишқи ҳамда баркамоллигининг рамзи сифатида яратгаан. Оллоҳдаги бор фазилатлар У яратган  мўъжизаларда мужассамлашган. Демак, инсондаги гўзалликни, инсонга  муҳаббатини куйлаш мажозий ишқдир. Мутафаккир Навоий  ўзининг ишққа фалсафий муносабатини қуйидагича баён этади:

    Гар Навоий йиғласа, ишқинг мажозийдур дема,

    Ким, назар пок айлагач, айни ҳақиқатдир мажоз,

    Мажоздин манга мақсуд эрур ҳақиқий ишқ,

    Нединки, аҳли ҳақиқатқа бу тариқат эрур.

    Мажоздин чу ҳақиқатқа нафй улки беҳақиқат эрур.

Навоийнинг ишққа нисбатан нутқаи назарича, инсоний муҳаббатга пок назар билан ёндашилса, у ҳақиқий ишқнинг ўзгинасидир.Дарҳақиқат, шоирнинг ўзи бутун умри мобайнида инсонни дунёвий манфаатларидан, жинсий-шахвоний, муносабатларидан холи равишда, илоҳий муҳаббат билан севган. Инсондаги хислат ва фазилатларни илоҳий деб эъзозлаган. Навоийнинг, ўз эътирофича, мажозий ишқ орқали  ҳақиқий ишқни куйлаш Навоий сингари хақиқат аҳли учун махсус йўл эди. Демак, Навоий асарларида тасвирланган инсонга муҳаббат замирида Оллоҳга муҳаббат мужассамдир.

Алишер Навоийнинг дунё ҳақидаги қарашлари мана шу муқаддимада ўз аксини топган. Унингча, дунёнинг боши ҳам охири ҳам, яратувчи ҳам, кузатувчи ҳам Аллоҳдир:

   Аввал ўзунг, охиру мобайн ўзунг,

   Барчаға холиқ,  айн ўзунг.

Бир вақтлар бу жаҳон пинхон (яширин) эди. На ер, на кўк,на кун, на  тун ҳеч нарса йўқ  эди. Ҳамма-хаммаси сенинг бағрингнда эди, -дея давом этар эди шоир. -Сендан бошқа ҳеч ким, ҳеч нарса йўқ эди. Нозир хам, манзур ҳам ўзинг эдинг. Ишқингдан маст, ҳуснингдан масур эдинг.

Ҳуснинг жилвасига чеку чегара йўқ эди. Сенга бир кўзгу керак бўлди ва шу мақсад билан дунёга келди.Демак, дунё сенинг жамолингга бир ойнадир. Сенинг қудратли хар нарсани яратмоққа қодир хазинангда кўп нарса бор эди. Сен дунёни ғоят гўзал қилиб яратдинг, лекин хаммасидан инсонни улуғ (шариф) айладинг. Бинобарин, Аллоҳ ҳар нарсадан улуғ ва яқинтутган инсон ҳам табиатнинг, ҳам жамиятнинг гултожисидир. Шоирнинг Аллоҳ, борлиқ, инсон ҳақидаги фикрлари шундай.У дунёни Аллоҳ жамолининг намоён бўлиши деб билади. Инсон эса унинг марказий сиймоси. 

МАҚОМ арабча калима бўлиб, бир неча маъноларда истеъмол қилинади. Аслида бу калима феълидан ясалган исм макондир. Ўрин, жой маъносини ифодалайди. Мақоми Ибраҳим, яъни Ибраҳим алайҳис салом турган ўрин демакдир. Маълумки Иброҳим Халилуллоҳ Каъба биносида тош устига чиққанлар. Ана шу ўрин Мақоми Ибраҳим деб танилган. Аллоҳ таоло бу ҳақда:

Иброҳим турган ўринни намозгоҳ  қилиб олинг, деган оят нозил қилди.( Бақара 125 оят)

МАҚОМ олий даража, юкса мавқе,улуғ мартаба маъносида ҳам келади. Аллоҳ таоло Росулуллоҳга инъом этган шафоатни Қуръонда мақоми маҳмуд деб атади:

Роббингиз сизни мақтовга сазовор мақомда тирилтирмоғи учун туннинг бирор қисмида Қуръонни (тиловат  қилиб) нафл намоз ўқинг. ( Исро 79 — оят) 

Араб тилида мажлис, бир жойда тўпланиб ўтирган жамоат ҳам мақом дейилади. Жоҳилият даврида қабила йиғинлари мақома деб аталган. Умвийлар ҳукмронлик пайтида халифа ҳузурида зуҳд-тақвога оид ҳадислар ўқиладиган илмий йиғин мақома дейилган. Ҳижрий учинчи асрга келиб, араб адабиётида ўзига хос янги бадиий жанр пайдо бўлади. Сажъ услубида ёзилган бу насрий асарлар Мақомат деб  номланади.

Биринчи бўлиб Мақомат ёзган адиб Бадиъуззамон  Ҳамазонийдир. Ҳижрий  389-йилда  вафот  этган  Бадиъуззамон  асари  омма  ўқувчилар  томонидан қизғин қаршиланади. Адабиёт оламидаги  янги анъанани, оғир  бўлишига  қарамай, Қосим ибн Али Ҳаририй (516 ҳ) давом эттиради. У араб ва ажамларни  лол  қолдирган  Мақомат яратади.«Мақомати  Ҳаририй» номи билан танилган  бу  асар  Бадиъуззамон Мақоматидан кўра  кўпроқ  шуҳрат  қозонади. Китобнинг француз, инглиз, олмон тилларига таржима қилиниши  асарнинг  одамлар қалбидаги кучли таъсирига ёрқин далилдир. Кейинчалик Сарақустий, Замаҳшарий, Суютий каби олимлар бу жавҳада  жонбозлик кўрсатиб, янги Мақоматлар билан адабиёт хазинасининг бойишига улкан ҳисса қўшадилар.

Охирги икки асрда Мақомат учун  енг  шимарадиган  бирор  бир  қаламкаш топилмайди. Адабиёт оламидаги узоқ йиллик  сукунатдан  мақоматчилик умри битганга  ўхшарди. Нафақат омма халқ орасида, балки адиблар  ўртасида  ҳам  номи  унутилаёзган  мақоматларга   наждлик ёш олим Оизул  Қорний  қалами  асқотади. У  замонавий сайқалдаги  «Мақоматул  Қорний» китоби  билан  адабиёт  саҳнасида  барқ уради.

Ўзбек тилида мусиқий оҳанг, куй  йўли  ҳам  мақом  деб  аталган. «Шашмақом» классик куйларнинг  бир  қисмига  берилган  номдир.

Ҳатти ҳаракат, усул; йўл  маъносида  истеъмол қилинади. «Уста кўрмаган шогирд ҳар мақомга  йўрғалар».

Туркий ҳалқлар адабиётида  ҳам турли маъноларда ишлатилган мақом калимасига  дуч келасиз.

   Майхонадур жаҳонда,  Фузулий, мақоми амн,

   Жаҳд эт бир эв ҳубоб киби, анда тут мақом.

Алишер Навоий  ғазалиётининг  асосий  мазмун-моҳиятини ишқ  ташкил  қилади. Хамма  фикрлар мана шу ишқ тушунчаси атрофида  айланади.Унингча,дунёга  келмоқдан  мурод комил  инсон  бўлмоқдир.Комилликнинг  биринчи  белгиси  эса,ошиқликдир . Бу  фикр  хилма – хил  ҳаётий  тимсоллар  орқали  ифода  қилинади:

Ўтға  солғил  сарвни ул  қадди  мавзун  бўлмаса ,                                           

Елга  бергил  гулни, ул  рухсор  гулгун  бўлмаса.

Ошиқнинг  мухаббати  шунчалар оловли . ҳижрон туфайли  чекадиган оҳлари шунса кучлики, у тап тортмай, оҳининг  қуюнлари  билан  ғам  тоғини   текисликка  айлантиришни ният қила олади:

Сарсари  оҳим  эсар  ғам шоми ҳижрон тоғиға,                                                      

Яхшидур  тонг  отқуча  бу  тоғи ҳомун бўлмаса.

Ошиқ ўзини муҳаббатдан, демакким,дарддан айри кўролмайди.Шу боис унинг учун пари ишқида дарди кўп бўлмасликни фаўат тентакликнинг дарди кўплигидан деб изоҳлаш мумкин деб билади:

Телбаликдин, ваҳки,ҳар дам дардим афзундур,агар

Ул пари ишқида ҳар дам дардим афзун бўлмаса.

Эҳтимол, ошиқнинг бу холати қизга  ғалати  кўринар ва уни телба деб  билар.Хўш  нима қилибди? Телба бўлмаган  одам  парига  кўнгил  қўярмиди:

Эй  Навоий, тонма гар дер ул пари мажнун сени,                                    

Ошиқ  ўлғайму париға улки мажнун бўлмаса.

Алишер Навоийнинг  ишқий  ғазалларида  маъшуқадан меҳр, аяш   талаб   этилмайди, унинг  олдига  масала   қўйилмайди.  Айни  шу  ўринда Навои шеъриятнинг сўфиёна моҳияти аён бўлади  дейиш мумкин. Чунки маъшуқа  -бир  баҳона. Аслида, кўпроқ Яратганга   муҳаббат, унинг синовларига тайёрлик, у тайин этган қисматга сабр, берган ризққа қаноат сингари ҳолатлар шеърий сатрларга  айлантирилган бўлади.

Хазрати Навоийнинг ишқий ғазаллари кутилмаганда ижтимоий маъно касб этиш, унда  тасвир мароми, белгиланган эстетик мўлжал тезгина ўзгариб кетиши ҳам ўзига  хос мароҳат белгисидир. Чунончи, шоирнинг:   

 Мен жаҳондин кечдиму кечмас  менинг жонимдан эл,

 Мен илик жондин юдум, чекмас илик қонимдин эл.

Бу ғазалда кўпчиликнинг руҳиятини ғоят пухта билган, унинг адоқсиз ташвишларини деб озурдажон бўлган шахснинг кайфияти тасвирланган.

Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдим санго,

Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдим санго.

Шеър анъанавий, ошиқнинг маъшуқага дил изҳори билан бошланади: ошиқ ёр ҳуснини кўришга зор. У ишқ деб аталган дардга мубтоло бўлган.

Ошиқ  бу  мубталоликдан қутулишга уринади. Хар кун уни ўзига мубтало қилган ёрдан кўнгил узишга   харакат  қилади. Лекин  кундан  кун  ёрдан узилиш ўрнига, аксинча , унга  баттаррок боғланиб  боради:

Ҳар   неча  дедимки, кун –кундун узай  сендин  кўнгул,

Ваҳки,кун-кундин баттарроқ  мубтало  бўлдум  санго.

                     ғазал охирида

Жоми Жам бирла Хизр суви насибимдур мудом,

Соқиё, то тарки жоҳ  айлаб гадо бўлдум санго.

Ривоятларга кўра, жоми Жам, яъни Жамшид жомига қуйилган май адо бўлмайди. Сеҳрли қадаҳ ўз эгасига икки дунё сирларини намоён этади. Хизр суйи — тириклик сувидир.Уни ичган киши абадий яшайди.Байтдан »гадо бўл» иш, яъни Аллоҳ жамолидан ўзга нарсалардан юз ўгириш ошиқни дунё саодатига эриштирди деган сўфиёна маънони уқиш мумкин бўлганидек, сенга кўнгил қўйганимдан буён насибам ғам майи тўлатилган, ҳеч тугамайдиган қадаҳ ва тинимсиз оқувчи кўз ёшлар бўлди тарзидаги мазмунни англаш мумкин.   

Ушбу рубоий Навоийнинг йигитлик лирикаси намунасидир.Ишқий  мавзуда  яратилган бу  рубоий  ўзига  хос  асардир .

     “Жон” имдағи   “жим” икки “дол”инға  фидо,

       Андин сўнг “алиф”  тоза  ниҳолинға  фидо,

     “Нун” и доғи анбарин  хилолинға  фидо ,

       Қолғон  икки  нуқта  икки  холинға  фидо

“Жон” сўзи   таркибидаги  учинчи  ҳарф “нун”дир . “Нун” –шаклига  кўра ,инсон  қошларга  ўхшайди   ва уни  тасвирлашда  бадиий  вазифа  бажаради. Учинчи мисрада  шоир “жон”даги “нун” ни  маъшуқанинг  “анбарин  ҳилол” ига бағишлайди.Ҳилол  нима?Ҳилол- янги кўринадиган  ой  бўлиб  ,  одамнинг  қошлари   “нун” дан  ҳам  кўпроқ  ўшанга  ўхшайди.Шунинг  учун  у   бадииятга      , хусусан  , мазкур  мисрада ҳам  истиоравий  тарзда  тўғридан  тўғри “ҳилол” эмас “анбарин ҳилол”деб  сифатланиши  яна бир санъат.”Нун”ни  қоши  ифодаланаётган  ҳилолга  ўхшатиш  эса  уч  карра  саъаткорликдир.Англашиладики,шоир  жонининг  яна  бир  парчасини севиклининг  анбарин  ҳилолига қурбон  қилади.

Асар айни  пайтда, Навоий  ижодига  ҳуруфийлик-ёр ,яъни Оллоҳ  жамолини  ҳарфларда  кўриш , ҳарфлар  воситасида  манзур  ҳуснини  тасвирлаш, унга  соғинч ,муҳаббат изҳор  этиш  фалсафасининг  таъсирини  ҳам  ёрқин  акс  эттирган.    

      Ёраб, ул шаҳду шакар ё лабмудур   

      Ё магар шаҳду шакар ёлабмудур.

      Жонима пайваста новак отқали,

      Ғамза ўқин қошига ёламабдур.

«Ё раб» дея ҳайратланади: У-лабмикин, шакармикин, асалмикин?! Ё  магарким, ёрим, асал билан  шакар ялаганмикин-а?! Учинчи , тўртинчи  мисраларда  эътибор  қош  тасвири  ва  таърифига  қаратилган. Бунда  ҳам  мутойиба   тарзидаги  таажжубланиш бор: «Бу-ёримнинг  қошларимикин  ёки  у  менинг  жонимга  узлукиз  ўқлар  отиш мақсадида  ноз- қарашма  ўқларини  қошларига  тизиб  ёйлабдими?! » Демак, туюқда  ошиқона бир  мазмун  мутойиба  тарзида, тажнис  усули  асосида  ифодаланган.Тажнисга нишон  бўлган  сўз  биринчи  мисрада «лабмикан», иккинчи  мисрада «ялабмидикан» маъноларида  маҳорат  билан  қўлланган.

Навоийнинг  «Лисон ут-тайр»и ҳам  қушларнинг  тўпланиб, суҳбат қуришларидан  бошланди.Улар  ҳам  адолатли  подшони излаб  йўлга  тушадилар.Лекин  Навоий  қушларнинг  ҳар  бир  ҳатти –ҳаракати  қатъий  интизом  ва  мантиққа  бўйсинади  Чунончи, қушлар  мажлисга  йиғилганда  жой  талашиб,  тортишиб  қоладилар.Қарасалар тўти  пастда, олақуш  юқорида, лочин  ўрнида  калхат, тожлилар  оёқ  остида-ю, тожсизлар  тепада.Жанжал  чиқади . Адолатли  подшога  эҳтиёж  пайдо  бўлади.

    -Қани бир  одил  шоҳ  бўлса-ю, ҳар  биримизнинг  ўрнимизни  белгилаб  берса  эди, дейдилар.

   -Шундай  шоҳ  бор,- дейди  ҳудҳуд  ва  Семурғнинг  васфини  айта  бошлайди.

«Лисон ут-тайр»  воқеаси  шундай  бошланади. Бунда  ҳам  савол-жавоблар  бўлади, ҳикоялар  келтирилади. Водийлар  босиб  ўтилади.Охир-оқибатда  қушлар  ўзларининг  Семурғ  эканликларини англаб  этадилар. Навоийнинг  ўзи  бу  асарини  камтарона  таржима  деб атайди.Эътиборли  мутаххассислар  Семурғни    излаш  ва  топиш  воқеасининг  қўйилиши  ва ҳал  қилинишида  маълум  фарқлар  борлигини,  ҳикояларнинг  аксарияти  янги  эканлигини  кўзда  тутиб  , «Лисон ут- тайр» ни  мустақил  асар  деб  ҳисоблайдилар.

«Лисон ут-тайр» Навоий ижодини  якунловчи  асарлардан  биридир. У, аввало, шоирнинг дунё  ва  борлиқ  ҳақидаги  қарашларни  якунлайди. Унингча, бу  дунё  хақнинг  тажаллиси-Оллоҳнинг жилолланиши,  дунёдаги  барча  мавжудот  Оллоҳнинг  тазоҳири, ўзини  номоён  этишдир.Шу  жумладан, энг  улуғ  мартаба  берилган  инсон  ҳам  шундайдир.Фақат  бу  ўзини  шу  ҳолини  англаши  керак.Англаш учун  эса  у  узун  ва  машаққатли йўлни  босиб  ўтмоғи лозим. Бу-етти  водийдир.Сўнги  водий   фақру фано  водийсидир , йўқликка  айланмоқдир,Оллоҳга  қўшилмоқдир.Чунки  инсоннинг  яратилишидан  мурод  ҳам  шу  Оллоҳ  васлига  эришмоқ, унга  қўшилмоқ  эди.Бу  шоир  илгари  сурган  муҳим  тасаввуфий ғоялардан   бири  эди. Тасаввуфда инсоннинг фоний дунёдаги умри – боқий дунёдаги абадий ҳаёти учун бадал, тўлов деб қаралади.Агар одам ана шу тўлов,имтиҳон даврини яхши ўтказса, чин дунёда гўзал ажримга эга бўлади.Унинг руҳи Яратганнинг руҳига қўшилади.Шунинг учун бир умр комиллик йўлидан борган Фарҳод гарчи бу ёлғон дунёда жисман ҳалок этилган бўлса-да,боқийлик шаҳрида султонлик, ҳақиқат мамлакатида хонлик  мартабасига эришган ҳисобланади.

Тасаввуфнинг асосини дунёнинг яратилиши ҳақидаги  фикр ташкил қилади.Тасаввуфда инсонни Аллоҳга олиб борадиган йўлга тариқат дейилади.

Мутасаввиф адиблар тасаввуфий тушунчаларнинг рамзлар силсиласини яратдилар.Унга кўра,рамзли сўзлар янги ва теранроқ маънога эга бўлади ҳамда соликнинг ҳолатини тўлароқ вапардали ифодалашга хизмат қилади. Тасаввуф адабиётида кенг қўлланадиган қуйидаги сўзлар берадиган рамзий маънони ўрганиб олиш,сўфиёна  асарларни  тушунишни осонлаштиради:

“ишқ”- банданинг Аллоҳга бўлган севгиси

“ошиқ”- Аллоҳга етишмоқликни истаган киши

“маъшуқ”-  Аллоҳ

“айш-ишрат”-Аллоҳга яқинлик пайти

“шароб”-  Аллоҳ ишқи

«қадаҳ,коса,жом»- ошиқ қалби

«соқий»- тўғри йўл кўрсатувчи муршид

«харобот аҳли»- дарвишлар

«фақирлик»- Аллоҳдан бошқасига муҳтож бўлмаслик

«гулзор»- кўнгулнинг илоҳий муҳаббатдан яшнаши

             Кўнглум ғам ила тўқ айла, ё раб!

             Ишқ ичра мени йўқ айла, ё раб!

ёки

              Ишқ ила шоҳлиғ мувофиқ эмас

             Ишқ лофида шоҳ содиқ эмас.             

Ҳаётга, инсонга муҳаббат, умрни ғанимат  билиб қадрлаш ғоялари уфуриб турган  бу  рубоий Навоийнинг қарилик  рубобиётига  мансуб.У  юксак санъаткорлик  билан яратилган  асардир:

       Жондин  сени  кўп  севаман, эй умри  азиз,

       Сондин сени  кўп севарман,эй  умри азиз.

       Ҳар неники  севмак  ондин  ортуқ  бўлмас.

       Ондин  сени  кўп  севармен,эй умри  азиз.

Шоир дунёда  миқдорни  ифодаловчи қанчаки  сон  бўлса,ҳаётга,ёрга  бўлган  муҳаббат  ўшандан  ҳам  ортиқлигини  айтади.Лекин бундай  миқдор ҳам  ҳаётга, бир  умр  азиз  ҳисобланган  инсонга  муҳаббат  салмоғини  ифодалай  олмайди.Ниҳоят, шоир  умрга бўлган муҳаббат  чексиз  ва  ўлчовсиз  эканлигини  англайди  ва   ажойиб  тарзда  баён  этади:« Эй умри азиз, энг олий даражада  севиш  мумкин  бўлган  бирор  нарса  бўлсаки, бошқа  бир  нарсани  ундан  ортиқ  даражада  севиш  мумкин  бўлмаса, мен  сени ўшандан  ҳам ортиқ, яъни  имкондан  ортиқ  даражада  севаман.

Шоир ўзининг «Муҳокамат  ул-луғатайн»ида  ёзади : « … умидим  улдур  ва  ҳаёлимға андоқ  келурким, сўзум мартабаси  авждан қуйи  инмагай…»

Дарҳақиқат, шундай бўлди. Шоиримиз айтганидек, Навоий «Темур тиғи етмаган   жойни  қалам билан  олди» . Унинг шуҳрат ҳаётлик  пайтидаёқ ҳамма ёққа кетди.

Навоий ижодиёти ХХ аср бошларигача туркча-чиғатойча деб номланган эски ўзбек  тили ва  адабиётининг энг  кўркам,  энг  сара  саҳифаси ўлароқ умумтурк маданиятининг жаҳоний шухратини таъмин этади.Бугун  янги  тарихий  шароитда туркий  қавларнинг   аксарияти мустақил  бир давлат ва мамлакат  сифатида  яшаб  турган, мутақил бир миллат  сифатида  шаклланиб,ўзининг  янги  тил  ва адабиётини яратган  бир  пайтда тили, дили, дини  бир  бўлган  туркий  дунёни маданий  асосларда  бирлаштиришдек  улуғ  ва  муқаддас ишга хизмат этмоқда. У биргина ўзбекнингэмас, бутун  бир  туркий  оламнинг бошида тож бўлиб турибди.

Навоийнинг бевосита ворислари бўлган ўзбек  ижодкорлари  учун  унинг  мероси  бугун  ҳам  катта  мактаб  вазифасини  ўтамоқда. Унинг  ҳикмат ва санъат  тимсолига  айланган шеърларидан  баҳра  олмаган, мўъжизавий  «Хамса»сидан  бирорта  достонни  билмаган  ўзбекни  топиш қийин. Унинг номида вилоят, шаҳар , университет, боғлар,майдонлар, театр  ва  мактаблвр  бор.

Қанчадан – қанча бадиий асарларда, театр саҳналари ва кино экранида, мусиқа ва тасвирий санъатда Навоий образи яратилди. У  авлодларнинг кўзи қароғида, ардоғида  яшамоқда.

Фойдаланилган адабётлар:

1. «Ўзбек адабиёти тарихи» Тошкент 1989й  ISBN 5-635-0956-0
2. Олий мақомлар
3. Алишер Навоий «Арбаъийн» «Мерос»-нашриёти-Тошкент-1991

ОҚО, Шымкент қаласы, Сайрам ауданы
№ 28 Ақбай жалпы орта мектебі
Өзбек тілі мен әдебиеті пәні мұғалімі
Усмонова Мамура Анаркуловна


Әлеуметтік желілерде бөлісіңіз:

Навоий буюк дахо Алишер Навоий

Материал жайлы қысқаша түсінік:

Бұл материал Әлишер Науайы жайлы.Бұл тәрбие сағатта Науайы жайлы деректер берілген

Төмендегі Тәрбие сағаты толық нұсқасы емес, тек сізге танысу үшін көрсетілген, сайтқа жарияланған документтен айырмашылығы болуы мүмкін. Жүктеу үшін осы беттің төменгі жағындағы жүктеу деген жазуды басу керек

Навоий буюк дахо Алишер Навоий

Ерназарова Нодира Сайфуддиновна

Түркістан облысы, Созақ ауданы, Созақ ауылы, Науайы жалпы орта мектебі КММ, бастауыш сынып мұғалімі

04.12.2018

662

2

Назар аударыңыз, сертификатты “менің материалдарым” деген бетте жүктеп алуға болады

Өз пікіріңізді қалдырыңыз

https://oz.sputniknews.uz/20190208/alisher-navoiy-hayoti-va-ijod-yoli-22240204.html

Алишер Навоий ҳаёти ва ижод йўли

Алишер Навоий ҳаёти ва ижод йўли

Алишер Навоий — шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири. У 1441 йил 9 февраль куни Ҳиротда туғилган. Навоий асарлари, ғазаллари, рубоийлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. «Хамса» унинг энг йирик асари

2019-02-08T00:20+0500

2019-02-08T00:20+0500

2022-01-19T17:56+0500

жамият

алишер навоий

/html/head/meta[@name=’og:title’]/@content

/html/head/meta[@name=’og:description’]/@content

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/0c/21761440_0:657:2048:1809_1920x0_80_0_0_6d4c1e238c7d0c110c29ce4674a64060.jpg

Низомиддин Мир Алишер Навоий- шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири, давлат арбоби, файласуф.Ҳаёт йўлиАлишер Навоий 1441 йил 9 февраль куни Хуросон давлатининг пойтахти — ҳозирги Афғонистон ҳудудидаги Ҳирот шаҳрининг Боғи Давлатхона мавзесида туғилди. Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад — Темурийлар саройида хизмат қилган, ўз даврининг нуфузли кишиларидан бири, ўғлининг тарбияси ва таълимига жиддий эътибор берган. Онаси (исми номаълум) Кобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи экани айтилади. Навоийнинг ота-онаси ҳақида маълумотлар кам, у ўз асарларида ҳам қариндошлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтмаган. Навоийнинг Дарвеш-али исмли укаси бўлгани ҳақида маълумотлар бор.XV асрнинг етук адабиётшунос олимларидан бири бўлган Давлатшоҳ Самарқандий «Тазкирот ун-шуаро» («Шоирлар тазкираси»)да Навоийнинг отаси ҳақида “Навоийнинг отаси Абдулқосим Бобурнинг ишончли кишиси Чиғатой улуси улуғларидан эди” дея қисқача маълумот бериб ўтган. Шу билан биргаликда у Ғиёсиддин Муҳаммаднинг ҳарбий бўлганини ҳам таъкидлаган.Бўлажак шоирнинг шеъриятдаги биринчи устозлари тоғаси Мир Саййид Қобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлар бўлган. Навоий улар ҳақида “Мажолис-ун нафоис”да, хусусан, Қобулий ҳақида: “Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпроқ эрди…” дея, Ғарибий ҳақида эса: “Хуш муховара (хушсуҳбат) ва хушхулқ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди…”дея қисқача тўхталиб ўтган.1447 йилда Шоҳрух Мирзо вафот этади. Темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт учун уруш кетиб, юртда талотўплар бошланганда Алишер Навоийнинг оиласи ҳам кўп инсонлар қатори юртни тарк этади. Йўлда ёш Алишер буюк тарихчи Шарафиддин Али Яздийни учратади. Тарихчи Алишер билан танишади, унинг илми ва фаросатини олқишлайди, дуо қилади. 1452 йили Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур Ҳирот тахтига ўтиради. Ғиёсиддин Муҳаммад Сабзавор шаҳрига ҳоким етиб сайланади, бироқ орадан кўп ўтмай вафот этади. Бу вақтда эса Алишер эндигина 12 ёшга қадам қўяди. Абулқосим Бобур Алишер ва унинг мактабдош дўсти Ҳусайн Бойқарони ўз қарамоғига олади. 1457-1463 йилларда Навоий Машҳад мадрасаларида таълим олади. 1463 йилда эса Ҳиротга қайтади. Хуросон пойтахтида Султон Абу Саид ўз тартибини ўрнатган, муҳим вазифаларга у билан Мовароуннаҳрдан келган кишилар тайинланган, Алишер Навоий га яқин кишилар қувғин қилинган, Ҳусайн Бойқаро билан бирга кетган тоғалари — Мирсаид ва Муҳаммад Али урушда ҳалок бўлган, яшаш учун бирон жой топиш муаммо эди. Алишер Навоийнинг ўша кунлардаги аҳволи унинг кейинчалик устози Саййид Ҳасан Ардашерга Самарқанддан ёзган мактубидаги шеърий сатрларда ниҳоятда таъсирли ва ҳаққоний ифодалаб берилган.Бу вақтда мамлакатда таниқли шоир бўлиб қолган Алишер Навоийни Абу Саид таъқиб қилиб, Ҳиротдан чиқариб юборади. Шоир Самарқандга кетишга мажбур бўлади. Алишер Навоий Самарқандда 1465 йилдан 1469 йилнинг баҳоригача яшади, Фазлуллоҳ Абу Лайс мадрасасида ўқиб, турли фанларга оид билимларини янада чуқурлаштирди.1500 йилларда шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашади. Саломатлиги ёмонлашади, бироқ у ижоддан тўхтамайди. 1501 йил 3 январда Навоий касалликдан вафот этади. Бутун Ҳирот халқи буюк шоири учун 7 кун давомида мотам тутади.Шоир ижодиётиАлишер Навоий икки тилда мукаммал ижод қилган. Туркий тилда “Навоий”, форсий тилда эса “Фоний” тахаллусларини қўллаган.Алишер Навоийнинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари. 2. Достонлари. 3. Форсий тилдаги шеърий мероси. 4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлари.Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар 4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб ус-сиғар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмига «Бадоеъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибар» («Кексалик фойдалари») деган номлар берилди. «Хазойин ул-маоний» инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир. Бу хил мажмуа Алишер Навоийга қадар Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина тузилган. Ушбу девонга кирган мингларча шеърларни Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар билан ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган давр билан сонсиз-саноқсиз иплар орқали боғланган. Алишер Навоий «Хазойин ул-маоний» га қадар «Илк девон», «Бадоеъ ул-бидоя», «Наводир ун-ниҳоя» девонларини тузган. «Хазойин ул-маоний» ана шу 3 девонга кирган ҳамда «Наводир ул-ниҳоя» тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асосида юзага келган.»Хазойин ул-маоний»даги 4 девоннинг ҳар бирида 650 тадан 2600 ғазал, умуман 4 девонда 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухаммас, 10 чистон, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд, 4 мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1 қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд бўлиб, Шарқ шеъриятининг 16 тури намоёндир.1472-1476-йилларда биринчи девони “Бадоеъ ул-бидоя” (“Бадиийлик ибтидоси”) девонини шоҳ амри ва истаги билан ўзи китоб қилади. Мазкур девон 777 ғазал, 85 рубоий, 52 муаммо, 46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз, 3 мустазод, 5 мухаммас, 3 таржеъбанд, 2 мусаддасдан таркиб топган.Алишер Навоий бутун ижоди давомида турли жанр ва йўналишларда салмоқли ижод қилган. Насрда ҳам, назмда ҳам етук асарлар яратган. Насрда Навоий асосан ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий ва илмий-фалсафий, иқтисодий йўналишларда қалам тебратган.Ушбу асарлар мутафаккирнинг йирик асарларидир. Улар турли йилларда, турли йўналишларда ёзилган. Навоийнинг бу қадар кенг қамровда қалам тебратганидан шуни билиш мумкинки, у нафақат шоир, балки олим, яъни тилшунос, адабиётшунос, тарихчи ва файласуф сифатида жаҳон маънавиятига улкан ҳисса қўшган.Алишер Навоий форс тилида ҳам 12 минг мисрадан ортиқ шеър, муаммо жанри ҳақида «Муфрадот» рисоласи, «Ситтайи зарурия», «Фусули арбаа» туркум қиссаларини яратган, “Девони Фоний” девонини тузган. Бу асарлар шоирнинг Ҳоқоний, Саъдий, Абдураҳмон Жомий каби форс адабиётининг етук намоёндалари билан кечган ижодий баҳсларида туғилган. Мазмунда, бадиий ифодада Навоийнинг асарлари устозлариникидан қолишмайди. Жумладан, Навоий Абдураҳмон Жомийни ўзининг устози, ҳаммаслаги сифатида чуқур ҳурмат қилган. Жомий “Баҳористон” асарида шогирди Навоий ҳақида жумладан шундай дейди: “…туркий тилда ҳеч ким Навоийдек кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда назм гавҳарларини сочмаган эди”.“Хамса” ҳақида қисқачаШубҳасиз, Навоий ижодининг юксак чўққиси „Хамса“ асаридир. Унинг яратилиши туркий халқлар адабиётида муҳим воқелик бўлган. Шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ „Хамса“ яратди ва шу билан туркий тилда кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. “Хамса” яъни “Беш достон” асарини яратиш — мумтоз шарқ адабиётининг энг мукаммал анъаналаридан бири бўлган. Шу сабаб ҳам тарихда “Хамса” асарини яратган шоирлар бармоқ билан санарли. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, “Хамса” нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларига ўхшатади.Навоий ёшлигиданоқ туркий тилда беш достон яратишни мақсад қилган. Ва у бошқа “Ҳамса” яратган шоирларга нисбатан жуда қисқа муддатда, яъни 1483-1485 йилларда ёзиб тугатган. Бу давр мобайнида шоир бошқа трактатларни ҳам яратади.Навоийнинг “Хамса” асари “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабаиъ сайёр” ва “Садди Искандарий” каби йирик достонлардан иборат.52 минг мисрадан иборат бу бешлик 15-аср ислом тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон ва жамият, ахлоқ ва камолот ҳақидаги ўзига хос қомуси эди. Шоир воқеаларни қадим Шарқ тарихининг Хусрав, Баҳром, Искандар каби номлари афсоналар билан чулғанган шахслар, Лайли ва Мажнун каби ошиқлар ҳаётидан олган. Даврнинг дардли масалаларини, авлодларнинг орзу ва армонларини кўтариб чиқди. «Хамса» замондошларига ниҳоятда зўр таъсир кўрсатган. Унинг устози Абдураҳмон Жомий уни ҳаяжон билан олқишлади. Султон Ҳусайн эса шоирни ўзининг оқ отига миндириб, жиловдорлик қилди.Давлат ва жамоат арбобиНавоий 1469-1472-йилларда муҳрдор, 1472-1476-йилларда вазир бўлиб ишлайди. 1487-1488-йилларда Астробод шаҳрига ҳокимлик қилади.Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида юксак ваколатли кишилардан бўлган. Бойқаро болаликдаги дўстини ўзига бош вазир этиб тайинлайди. Подшоҳ Бойқаро доимо Навоийнинг маслаҳатларига амал қилган, шу сабабли, у бошқарган йиллар, нисбатан тинчликда, шаҳарсозлик, санъат ривож топган даврлар бўлган. Навоий вазир бўлган йилларида Ҳиротда ободонлик авж олган, маданият ривожланган. Шоир ўзи бош бўлиб, сувсиз ерларга сув чиқарган, эски ариқларни тозалаттирган, янги каналлар қаздирган. Эски биноларни таъмирлатиб, янгиларини қурдирган. Қанчадан-қанча мадрасалар, хонаҳоқлар солдирган.Жумладан “Вақфия” асарида Навоий вақф ерлари, мулклари, миқдори, фойдаланиш, вақф мулки ва маблағи эвазига қуриладиган бино ва иншоотлар, бу йўналишда мадраса ва хонақоҳларда ўрнатилган тартиблар ҳақида фикр юритган ва ўз маблағлари эвазига қурдирган хайрия муассалари, илмий-маданий бинолар ва боғларни санаб ўтган. Асар Навоийнинг давлаб арбоби сифатида ва Ҳусайн Бойқаро билан муносабатларини ўрганиш учун муҳим манба ҳисобланади.Хондамирнинг қайд қилишича, 80-йиллар давомида Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, Қуръон тиловат қилувчиларга мўлжалланган «Дорул-ҳуффоз» биноси, Марвдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-ҳуффоз» хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.Алишер Навоий ҳикматлариданНавоий ғазал ва рубоийларидан намуналарҒазаллар Қаро кўзумҚаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил,Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,Хамир этиб, яна ул тоғда кўҳкан қилғил.Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,Сочингни боштин аёғ чин ила шикан қилғил.Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мениГулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил. Мубтало бўлдим сангаКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.Мен қачон дедим: «Вафо қилғил манга» зулм айладинг,Сен қачон дединг: «Фидо бўлғил манга» бўлдим санга.Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат,Эй пари пайкар, не қилсанг қил манга, бўлдум санга.Эй кўнгул, тарки насиҳат айладинг овора бўл,Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга. КелмадиКеча келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади,Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмадии.Лаҳза-лаҳза чиқдиму, чекдим йўлида интизор,Келди жон оғзимғаву ул шўхи бадҳў келмади.Ул париваш ҳажридинким йиғладим деванавор,Кимса бормуким анга кўрганнда кулгу келмади.Толиби содиқ топилмас йўқсаким қўйди қадамЙўлғаким аввал қадам маъшуққа ўтру келмади.Эй Навоий, бода бирла ҳуррам эт кўнгул уйин,Не учунким бода келган уйга қайғу келмади. Кўргали ҳуснунгни зору…Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдим санга,Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгил,Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.Мен қачон дедим: вафо қилғил манга — зулм айладинг,Сен қачон дединг: фидо бўлғил манга — бўлдум санга.Эй кўнгил, тарки насиҳат айладим аввора бўл,Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга. Оразин ёпқач кўзимдинОразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.Бўсаэ қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош. Ўн саккиз ёш ҳайратлариЎн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур,Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,Барчаси эзид таоло сун`и наққошинадур.Тан анга сийму ичина тош музмар кўнглидин,Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур. ИстадимҚон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр истадим,Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.Кимга ким жоним фидо айлаб соғиндим дам-бадам,Эрмас эрди ёрлиқда чун вафодор истадим.Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб ёр истадим.Улки, топилмас башар жинсида ваҳ ғафлат кўрунг,Ким пари хайлида мен девонаи зор истадим.Сирри ишқимни кўнгул кўз бирла фош этмак не тонг,Қалбу тардоманни мен чун соҳиб асрор истадим.Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.Эй Навоий, чун рафиқи топмадим, бу ғуссадин,Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим. Мeни мeн истаган кишиМени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшханд этмас.Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охирАжал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.РубоийларҒурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.Олтун қафас ичра гар қизил гул буца,Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш. * * *Зоҳид, сенга — ҳур, манга — жонона керак,Жаннат — санга бўлсун, манга — майхона керак.Майхона аро соқию паймона керак,Паймона неча бўлса тўла, ёна керак. * * *Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз.Ҳар неники севмак ондин ортуқ бўлмас,Ондин сени кўп севармен, эй умри азиз. * * *Гар ошиқ эсанг меҳру вафо қилма ҳавас,Дард истаю дафъиға даво қилма ҳавас.Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,Дилдорингдан ғайри ризо қилма ҳавас. * * *Жонимдаги «жим» икки долингға фидо,Андин сўнг «алиф» тоза ниҳолингға фидо,»Нун»и доғи анбарин ҳилолингға фидо,Қолғон ики нуқта икки холингға фидо. * * *Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.Энг бирла менгинг яхши, сақоқинг яхши,Бир-бир не дейин боштин-аёғинг яхши.Дунё тан олган мутафаккирНавоий ижоди нафақат Ўзбекистонда, балки Европа, океанорти мамлакатларида ҳам юксак қизиқиш билан ўрганилади. Шу сабаб, адабиётшунослик фанидан мустақил “Навоийшунослик” фани вужудга келди, десак муболаға бўлмайди. Навоий ижоди у яшаб ўтган даврдаёқ мукаммал ўрганила бошлаган ва ҳамон ўрганилмоқда. Унинг ижоди ва ҳаётига бағишлаб бутун дунёда минглаб илмий ишлар, мақолалар, трактатлар, асарлар, фильмлар, спектакллар, бадиий асарлар яратилган. Жумладан, ўзбек адабиётида ёзувчи Ойбекнинг “Навоий” романи, (бу роман билан Ойбек ўзбек адабиётида тарихий шахслар ҳақида бадиий асар яратиш анъанасига асос солади) Миркарим Осимнинг туркум ҳикоялари машҳур. Европада Навоий асарларига қизиқиш катта. Бу борада кўплаб шарқшунос олимларнинг ишлари мисол бўла олади. Чунки, унинг асарлари шунчаки бадиий хаёлот маҳсули бўлиб қолмасдан, шарқ халқлари тарихи ва фалсафасини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.Алишер Навоий асарларидаги услуб, йўналишлар кейинчалик адабиётда кўплаб оқимлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Буюк шарқшунос олим Армений Вамбери Навоий ҳақида: “ҳаммага маълум ва машҳур буюк ўзбек шоири” дея эътироф этган. Яна бир буюк мутафаккир, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Навоий ҳақида “Бобурнома” асарида: “Алишербек назири йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас”дея тўхталиб ўтган.Ҳар йили 9 февраль — Навоий таваллуд топган кун республика бўйлаб кенг миқёсда нишонланади.Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчагида Навоий номи билан номланган масканлар ва манзиллар бор. Жумладан: бир вилоят (Навоий вилояти), шаҳар, (Навоий шаҳри), олий ўқув юрти (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти институти), Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Адабиёт музейи, Тошкентдаги Катта академик опера ва балет театри, Санъат саройи, Тошкентдаги метро бекати, ўнлаб кўчалар ва жамоа хўжаликларига Алишер Навоий номи берилган. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти ҳамда талабалар учун давлат стипендияси ҳам мавжуд.Республика ҳудудларидан ташқари Алишер Навоий ҳайкаллари дунёнинг Москва, Минск, Вашингтон, Токио, Боку, Душанбе, Сеул каби шаҳарларида ўрнатилган.

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rosiya Segodnya“

2019

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rosiya Segodnya“

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rosiya Segodnya“

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/0c/21761440_0:465:2048:2001_1920x0_80_0_0_8bb6cee06553acaec0b4e6d999d7069f.jpg

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rosiya Segodnya“

алишер навоий ҳаёти ва ижоди навоий асарлари шеърлари ғазаллари рубоийлари алишер навоий ҳақида маълумот алишер навоий иншо реферат маъруза хамса навоий ибратлари қачон туғилган alisher navoiy hayoti va ijodi navoiy asarlari sheʼrlari g‘azallari ruboiylari alisher navoiy haqida maʼlumot alisher navoiy insho referat maʼruza xamsa navoiy ibratlari qachon tug‘ilgan

алишер навоий ҳаёти ва ижоди навоий асарлари шеърлари ғазаллари рубоийлари алишер навоий ҳақида маълумот алишер навоий иншо реферат маъруза хамса навоий ибратлари қачон туғилган alisher navoiy hayoti va ijodi navoiy asarlari sheʼrlari g‘azallari ruboiylari alisher navoiy haqida maʼlumot alisher navoiy insho referat maʼruza xamsa navoiy ibratlari qachon tug‘ilgan

Низомиддин Мир Алишер Навоий- шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири, давлат арбоби, файласуф.

Ҳаёт йўли

Алишер Навоий 1441 йил 9 февраль куни Хуросон давлатининг пойтахти — ҳозирги Афғонистон ҳудудидаги Ҳирот шаҳрининг Боғи Давлатхона мавзесида туғилди. Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад — Темурийлар саройида хизмат қилган, ўз даврининг нуфузли кишиларидан бири, ўғлининг тарбияси ва таълимига жиддий эътибор берган. Онаси (исми номаълум) Кобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи экани айтилади. Навоийнинг ота-онаси ҳақида маълумотлар кам, у ўз асарларида ҳам қариндошлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтмаган. Навоийнинг Дарвеш-али исмли укаси бўлгани ҳақида маълумотлар бор.

XV асрнинг етук адабиётшунос олимларидан бири бўлган Давлатшоҳ Самарқандий «Тазкирот ун-шуаро» («Шоирлар тазкираси»)да Навоийнинг отаси ҳақида “Навоийнинг отаси Абдулқосим Бобурнинг ишончли кишиси Чиғатой улуси улуғларидан эди” дея қисқача маълумот бериб ўтган. Шу билан биргаликда у Ғиёсиддин Муҳаммаднинг ҳарбий бўлганини ҳам таъкидлаган.

Бўлажак шоирнинг шеъриятдаги биринчи устозлари тоғаси Мир Саййид Қобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлар бўлган. Навоий улар ҳақида “Мажолис-ун нафоис”да, хусусан, Қобулий ҳақида: “Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпроқ эрди…” дея, Ғарибий ҳақида эса: “Хуш муховара (хушсуҳбат) ва хушхулқ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди…”дея қисқача тўхталиб ўтган.

1447 йилда Шоҳрух Мирзо вафот этади. Темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт учун уруш кетиб, юртда талотўплар бошланганда Алишер Навоийнинг оиласи ҳам кўп инсонлар қатори юртни тарк этади. Йўлда ёш Алишер буюк тарихчи Шарафиддин Али Яздийни учратади. Тарихчи Алишер билан танишади, унинг илми ва фаросатини олқишлайди, дуо қилади. 1452 йили Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур Ҳирот тахтига ўтиради. Ғиёсиддин Муҳаммад Сабзавор шаҳрига ҳоким етиб сайланади, бироқ орадан кўп ўтмай вафот этади. Бу вақтда эса Алишер эндигина 12 ёшга қадам қўяди. Абулқосим Бобур Алишер ва унинг мактабдош дўсти Ҳусайн Бойқарони ўз қарамоғига олади. 1457-1463 йилларда Навоий Машҳад мадрасаларида таълим олади.

1463 йилда эса Ҳиротга қайтади. Хуросон пойтахтида Султон Абу Саид ўз тартибини ўрнатган, муҳим вазифаларга у билан Мовароуннаҳрдан келган кишилар тайинланган, Алишер Навоий га яқин кишилар қувғин қилинган, Ҳусайн Бойқаро билан бирга кетган тоғалари — Мирсаид ва Муҳаммад Али урушда ҳалок бўлган, яшаш учун бирон жой топиш муаммо эди. Алишер Навоийнинг ўша кунлардаги аҳволи унинг кейинчалик устози Саййид Ҳасан Ардашерга Самарқанддан ёзган мактубидаги шеърий сатрларда ниҳоятда таъсирли ва ҳаққоний ифодалаб берилган.

Бу вақтда мамлакатда таниқли шоир бўлиб қолган Алишер Навоийни Абу Саид таъқиб қилиб, Ҳиротдан чиқариб юборади. Шоир Самарқандга кетишга мажбур бўлади. Алишер Навоий Самарқандда 1465 йилдан 1469 йилнинг баҳоригача яшади, Фазлуллоҳ Абу Лайс мадрасасида ўқиб, турли фанларга оид билимларини янада чуқурлаштирди.

1500 йилларда шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашади. Саломатлиги ёмонлашади, бироқ у ижоддан тўхтамайди. 1501 йил 3 январда Навоий касалликдан вафот этади. Бутун Ҳирот халқи буюк шоири учун 7 кун давомида мотам тутади.

Шоир ижодиёти

Алишер Навоий икки тилда мукаммал ижод қилган. Туркий тилда “Навоий”, форсий тилда эса “Фоний” тахаллусларини қўллаган.

Алишер Навоийнинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари. 2. Достонлари. 3. Форсий тилдаги шеърий мероси. 4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлари.

Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар 4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб ус-сиғар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмига «Бадоеъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибар» («Кексалик фойдалари») деган номлар берилди. «Хазойин ул-маоний» инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир. Бу хил мажмуа Алишер Навоийга қадар Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина тузилган. Ушбу девонга кирган мингларча шеърларни Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар билан ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган давр билан сонсиз-саноқсиз иплар орқали боғланган. Алишер Навоий «Хазойин ул-маоний» га қадар «Илк девон», «Бадоеъ ул-бидоя», «Наводир ун-ниҳоя» девонларини тузган. «Хазойин ул-маоний» ана шу 3 девонга кирган ҳамда «Наводир ул-ниҳоя» тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асосида юзага келган.

«Хазойин ул-маоний»даги 4 девоннинг ҳар бирида 650 тадан 2600 ғазал, умуман 4 девонда 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухаммас, 10 чистон, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд, 4 мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1 қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд бўлиб, Шарқ шеъриятининг 16 тури намоёндир.

1472-1476-йилларда биринчи девони “Бадоеъ ул-бидоя” (“Бадиийлик ибтидоси”) девонини шоҳ амри ва истаги билан ўзи китоб қилади. Мазкур девон 777 ғазал, 85 рубоий, 52 муаммо, 46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз, 3 мустазод, 5 мухаммас, 3 таржеъбанд, 2 мусаддасдан таркиб топган.

Алишер Навоий бутун ижоди давомида турли жанр ва йўналишларда салмоқли ижод қилган. Насрда ҳам, назмда ҳам етук асарлар яратган. Насрда Навоий асосан ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-таълимий ва илмий-фалсафий, иқтисодий йўналишларда қалам тебратган.

Йиллар

Асарлар

1499 й.

„Лисон ут-тайр“

1488 й.

„Тарихи мулки ажам“

1499 й.

„Муҳокамат ул-луғатайн“

1489 йилдан сўнг

“Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер”

1492 й.

„Хамсат ул-мутаҳаййирин“

1493 йилдан сўнг

„Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад“

1498 й.

„Хазойин ул-маоний“

1485 йилдан сўнг

“Тарихи анбиё ва ҳукамо”

1491—1492, 1498-1499 й.

“Мажолис ун-нафоис”

1500 й.

“Маҳбуб ул–қулуб”

Ушбу асарлар мутафаккирнинг йирик асарларидир. Улар турли йилларда, турли йўналишларда ёзилган. Навоийнинг бу қадар кенг қамровда қалам тебратганидан шуни билиш мумкинки, у нафақат шоир, балки олим, яъни тилшунос, адабиётшунос, тарихчи ва файласуф сифатида жаҳон маънавиятига улкан ҳисса қўшган.

Алишер Навоий форс тилида ҳам 12 минг мисрадан ортиқ шеър, муаммо жанри ҳақида «Муфрадот» рисоласи, «Ситтайи зарурия», «Фусули арбаа» туркум қиссаларини яратган, “Девони Фоний” девонини тузган. Бу асарлар шоирнинг Ҳоқоний, Саъдий, Абдураҳмон Жомий каби форс адабиётининг етук намоёндалари билан кечган ижодий баҳсларида туғилган. Мазмунда, бадиий ифодада Навоийнинг асарлари устозлариникидан қолишмайди. Жумладан, Навоий Абдураҳмон Жомийни ўзининг устози, ҳаммаслаги сифатида чуқур ҳурмат қилган. Жомий “Баҳористон” асарида шогирди Навоий ҳақида жумладан шундай дейди: “…туркий тилда ҳеч ким Навоийдек кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда назм гавҳарларини сочмаган эди”.

“Хамса” ҳақида қисқача

Шубҳасиз, Навоий ижодининг юксак чўққиси „Хамса“ асаридир. Унинг яратилиши туркий халқлар адабиётида муҳим воқелик бўлган. Шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ „Хамса“ яратди ва шу билан туркий тилда кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди. “Хамса” яъни “Беш достон” асарини яратиш — мумтоз шарқ адабиётининг энг мукаммал анъаналаридан бири бўлган. Шу сабаб ҳам тарихда “Хамса” асарини яратган шоирлар бармоқ билан санарли. Алишер Навоий “Садди Искандарий” достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, “Хамса” нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларига ўхшатади.

Навоий ёшлигиданоқ туркий тилда беш достон яратишни мақсад қилган. Ва у бошқа “Ҳамса” яратган шоирларга нисбатан жуда қисқа муддатда, яъни 1483-1485 йилларда ёзиб тугатган. Бу давр мобайнида шоир бошқа трактатларни ҳам яратади.

Навоийнинг “Хамса” асари “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабаиъ сайёр” ва “Садди Искандарий” каби йирик достонлардан иборат.

52 минг мисрадан иборат бу бешлик 15-аср ислом тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон ва жамият, ахлоқ ва камолот ҳақидаги ўзига хос қомуси эди. Шоир воқеаларни қадим Шарқ тарихининг Хусрав, Баҳром, Искандар каби номлари афсоналар билан чулғанган шахслар, Лайли ва Мажнун каби ошиқлар ҳаётидан олган. Даврнинг дардли масалаларини, авлодларнинг орзу ва армонларини кўтариб чиқди. «Хамса» замондошларига ниҳоятда зўр таъсир кўрсатган. Унинг устози Абдураҳмон Жомий уни ҳаяжон билан олқишлади. Султон Ҳусайн эса шоирни ўзининг оқ отига миндириб, жиловдорлик қилди.

Давлат ва жамоат арбоби

Навоий 1469-1472-йилларда муҳрдор, 1472-1476-йилларда вазир бўлиб ишлайди. 1487-1488-йилларда Астробод шаҳрига ҳокимлик қилади.

Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида юксак ваколатли кишилардан бўлган. Бойқаро болаликдаги дўстини ўзига бош вазир этиб тайинлайди. Подшоҳ Бойқаро доимо Навоийнинг маслаҳатларига амал қилган, шу сабабли, у бошқарган йиллар, нисбатан тинчликда, шаҳарсозлик, санъат ривож топган даврлар бўлган. Навоий вазир бўлган йилларида Ҳиротда ободонлик авж олган, маданият ривожланган. Шоир ўзи бош бўлиб, сувсиз ерларга сув чиқарган, эски ариқларни тозалаттирган, янги каналлар қаздирган. Эски биноларни таъмирлатиб, янгиларини қурдирган. Қанчадан-қанча мадрасалар, хонаҳоқлар солдирган.

Жумладан “Вақфия” асарида Навоий вақф ерлари, мулклари, миқдори, фойдаланиш, вақф мулки ва маблағи эвазига қуриладиган бино ва иншоотлар, бу йўналишда мадраса ва хонақоҳларда ўрнатилган тартиблар ҳақида фикр юритган ва ўз маблағлари эвазига қурдирган хайрия муассалари, илмий-маданий бинолар ва боғларни санаб ўтган. Асар Навоийнинг давлаб арбоби сифатида ва Ҳусайн Бойқаро билан муносабатларини ўрганиш учун муҳим манба ҳисобланади.

Хондамирнинг қайд қилишича, 80-йиллар давомида Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, Қуръон тиловат қилувчиларга мўлжалланган «Дорул-ҳуффоз» биноси, Марвдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-ҳуффоз» хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.

Алишер Навоий ҳикматларидан

Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз.

Одам — тили билан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил — шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса — тилнинг офатидир.

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.

Нафъинг агар халққа бешакдурур
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

Оналар оёғи остидадур
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.

Йигитликда йиғ илмнинг махзани,
Қарилик чоғи сарф қилғил ани.

Навоий ғазал ва рубоийларидан намуналар

Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.

Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.

Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.

Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб, яна ул тоғда кўҳкан қилғил.

Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,
Сочингни боштин аёғ чин ила шикан қилғил.

Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.

Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.

Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.

Мубтало бўлдим санга

Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.

Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.

Мен қачон дедим: «Вафо қилғил манга» зулм айладинг,
Сен қачон дединг: «Фидо бўлғил манга» бўлдим санга.

Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат,
Эй пари пайкар, не қилсанг қил манга, бўлдум санга.

Эй кўнгул, тарки насиҳат айладинг овора бўл,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.

Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.

Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.

Кеча келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отгунча уйқу келмадии.

Лаҳза-лаҳза чиқдиму, чекдим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаву ул шўхи бадҳў келмади.

Ул париваш ҳажридинким йиғладим деванавор,
Кимса бормуким анга кўрганнда кулгу келмади.

Толиби содиқ топилмас йўқсаким қўйди қадам
Йўлғаким аввал қадам маъшуққа ўтру келмади.

Эй Навоий, бода бирла ҳуррам эт кўнгул уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.

Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдим санга,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.

Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгил,
Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.

Мен қачон дедим: вафо қилғил манга — зулм айладинг,
Сен қачон дединг: фидо бўлғил манга — бўлдум санга.

Эй кўнгил, тарки насиҳат айладим аввора бўл,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.

Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.

Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.

Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.

Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.

Бўсаэ қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,
Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.

Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,
Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.

Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.

Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,
Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.

Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур,
Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.

Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,
Барчаси эзид таоло сун`и наққошинадур.

Тан анга сийму ичина тош музмар кўнглидин,
Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.

Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.

То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.

Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр истадим,
Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.

Кимга ким жоним фидо айлаб соғиндим дам-бадам,
Эрмас эрди ёрлиқда чун вафодор истадим.

Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,
Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб ёр истадим.

Улки, топилмас башар жинсида ваҳ ғафлат кўрунг,
Ким пари хайлида мен девонаи зор истадим.

Сирри ишқимни кўнгул кўз бирла фош этмак не тонг,
Қалбу тардоманни мен чун соҳиб асрор истадим.

Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,
Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.

Эй Навоий, чун рафиқи топмадим, бу ғуссадин,
Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,
Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшханд этмас.

Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,
Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.

Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,
Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.

Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охир
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.

Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,
Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтун қафас ичра гар қизил гул буца,
Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.

* * *
Зоҳид, сенга — ҳур, манга — жонона керак,
Жаннат — санга бўлсун, манга — майхона керак.
Майхона аро соқию паймона керак,
Паймона неча бўлса тўла, ёна керак.

Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,
Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз.
Ҳар неники севмак ондин ортуқ бўлмас,
Ондин сени кўп севармен, эй умри азиз.

Гар ошиқ эсанг меҳру вафо қилма ҳавас,
Дард истаю дафъиға даво қилма ҳавас.
Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,
Дилдорингдан ғайри ризо қилма ҳавас.

Жонимдаги «жим» икки долингға фидо,
Андин сўнг «алиф» тоза ниҳолингға фидо,
«Нун»и доғи анбарин ҳилолингға фидо,
Қолғон ики нуқта икки холингға фидо.

Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,
Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.
Энг бирла менгинг яхши, сақоқинг яхши,
Бир-бир не дейин боштин-аёғинг яхши.

Дунё тан олган мутафаккир

Навоий ижоди нафақат Ўзбекистонда, балки Европа, океанорти мамлакатларида ҳам юксак қизиқиш билан ўрганилади. Шу сабаб, адабиётшунослик фанидан мустақил “Навоийшунослик” фани вужудга келди, десак муболаға бўлмайди. Навоий ижоди у яшаб ўтган даврдаёқ мукаммал ўрганила бошлаган ва ҳамон ўрганилмоқда. Унинг ижоди ва ҳаётига бағишлаб бутун дунёда минглаб илмий ишлар, мақолалар, трактатлар, асарлар, фильмлар, спектакллар, бадиий асарлар яратилган. Жумладан, ўзбек адабиётида ёзувчи Ойбекнинг “Навоий” романи, (бу роман билан Ойбек ўзбек адабиётида тарихий шахслар ҳақида бадиий асар яратиш анъанасига асос солади) Миркарим Осимнинг туркум ҳикоялари машҳур. Европада Навоий асарларига қизиқиш катта. Бу борада кўплаб шарқшунос олимларнинг ишлари мисол бўла олади. Чунки, унинг асарлари шунчаки бадиий хаёлот маҳсули бўлиб қолмасдан, шарқ халқлари тарихи ва фалсафасини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.

Алишер Навоий асарларидаги услуб, йўналишлар кейинчалик адабиётда кўплаб оқимлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Буюк шарқшунос олим Армений Вамбери Навоий ҳақида: “ҳаммага маълум ва машҳур буюк ўзбек шоири” дея эътироф этган. Яна бир буюк мутафаккир, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Навоий ҳақида “Бобурнома” асарида: “Алишербек назири йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас”дея тўхталиб ўтган.

Ҳар йили 9 февраль — Навоий таваллуд топган кун республика бўйлаб кенг миқёсда нишонланади.

Ўзбекистоннинг ҳар бир бурчагида Навоий номи билан номланган масканлар ва манзиллар бор. Жумладан: бир вилоят (Навоий вилояти), шаҳар, (Навоий шаҳри), олий ўқув юрти (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти институти), Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Адабиёт музейи, Тошкентдаги Катта академик опера ва балет театри, Санъат саройи, Тошкентдаги метро бекати, ўнлаб кўчалар ва жамоа хўжаликларига Алишер Навоий номи берилган. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти ҳамда талабалар учун давлат стипендияси ҳам мавжуд.

Республика ҳудудларидан ташқари Алишер Навоий ҳайкаллари дунёнинг Москва, Минск, Вашингтон, Токио, Боку, Душанбе, Сеул каби шаҳарларида ўрнатилган.

Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳақида кейинги йилларда матбуотда чоп этилаётган материалларда, асосан, унинг асарлари таҳлилига кўпроқ ўрин бериляпти. Бироқ бу улуғ зотнинг ҳаёти ва ижод йўлини ҳамма яхши билади, дегани эмас. Чунки авлодлар алмашиняпти. Шу боис ҳозирги кун кишилари, хусусан, ёшларга вақти-вақти билан улуғ бобомизнинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ маълумотларни етказиш зарурати ҳеч қачон йўқолмайди.

Ушбу мақола буюк аждодимиз ҳақида билимимизни янада тўлдириш, билганларимизни мустаҳкамлаш мақсадида эълон қилиняпти.

Болалик чоғлари

Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Хуросон давлатининг пойтахти — ҳозирги Афғонистон ҳудудидаги Ҳирот шаҳрининг Боғи Давлатхона мавзесида туғилди.

Алишернинг отаси Ғиёсиддин Кичкина темурийлар салтанатининг содиқ мулозимларидан, онаси ҳам шу хонадон хизматидаги аёллардан бири эди. Навоийнинг ўзи бу ҳақда:

Отам бу остоннинг хокбези,

Онам ҳам бу саро бўстон канизи, –

деб ёзган эди. Ғиёсиддин Кичкина оиласи билан темурийлар хонадони ўртасида илгари замонлардан кўкалдошлик, яъни эмикдошлик бўлган.

Алишернинг онаси амирзода шайх Абу Саид Чангийнинг қизи бўлган. Айрим мутахассислар унинг исми ё Ҳалимабону, ё Салимабону бўлгани ҳақида тахминий маълумот келтирган (Ҳумоюн И. Буюклар бешигин тебратган буюк оналар – “Оила ва жамият”, 2016 йил 10 март).

Алишернинг тоғалари Мир Саид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибий ҳам шоир эди. Ғарибий мусиқа илмини пухта билар, яхши созанда ҳам эди. Тоғалари туркий ва форсийда шеърлар битган.

Алишер туғилган пайтда Хуросонда Амир Темурнинг ўғли, Мирзо Улуғбекнинг отаси Шоҳрух мирзо ҳукмронлик қилаётган эди.

Ғиёсиддин Кичкина хонадонида тез-тез маърифий суҳбатлар уюштирилар, шеърхонликлар бўларди. Ана шундай муҳитда ўсган Алишер уч-тўрт ёшларида шеър ёд ола бошлайди. У ёдлаган илк байт Амир Қосим Анворнинг:

Риндему ошиқему жаҳонсўзу жома чок,

Бо давлати ғами ту зи фикри жаҳон чи бок, –

деган мисралари эди. ўазалнинг матлаъси бўлмиш бу сатрлар “Риндмиз, яъни ҳур фикрлилармиз, ошиқлармиз, жаҳонга ўт қўйганмизу тўнимизни йиртганмиз, эй ёр, яъни эй Оллоҳ, сенинг ғаминг давлати билан фикримиз банд экан, жаҳонни ўйлаб нима қиламиз” деган мазмунни ифодалайди.

Алишер тўрт-беш ёшларида мактабга борди. Олти ёшга тўлганида (1447 йили) Хуросон подшоси Шоҳрух мирзо вафот этиб, Ҳиротда тож-тахт учун кураш авж олади. Шаҳар аҳли нотинчликлардан қочиб, ён-атрофдаги шаҳар ва қишлоқларга кўчади. ўиёсиддин Кичкина оиласи Ироқнинг Тафт шаҳрига келиб яшай бошлайди. Бу шаҳарда Алишер машҳур тарихчи, “Зафарнома” асари муаллифи Шарафиддин Али Яздий билан учрашди. Тасодифий учрашув чоғида буюк олим ёш Алишернинг зийраклигига, ақлу фаросатига қойил қолди. Бу суҳбат юз берганда бўлғуси шоир Қуръонни “Таборак” (“Мулк” сурасининг иккинчи номи) сурасигача ўқиган эди. Қуръони карим ўттиз жуз, яъни порадан иборат. “Таборак” сураси билан эса йигирма тўққизинчи жуз бошланади. Демак, Алишер олти ёшида Қуръоннинг йигирма саккиз порасини ўқиб туширган.

1452 йилга келиб Хуросонда бир қадар тинчлик ўрнатилди. Адолатпарвар Абулқосим Бобур Ҳирот тахтига ўтирди. Навоий оиласи яна Ҳиротга қайтиб келди. Ғиёсиддин Кичкина шоҳ хизматига кирди. Кўп ўтмай, Абулқосим Бобур уни Сабзавор шаҳрига ҳоким қилиб юборди. Бироқ ҳаёт ёш Алишернинг олдига бошқа бир оғир мусибатни тайёрлаб қўйган эди. 1453 йили Ғиёсиддин Кичкина вафот этди. Отадан эрта етим қолган ўн икки яшар Алишер Абулқосим Бобур хизматига кирди.

Алишер отаси вафотига қадар мактабда қунт билан ўқир, мадрасада Қуръон ва ҳадисдан ташқари, Шайх Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” китоблари ҳам ўқитиларди. Алишернинг ишқи сўфий шоир Фаридиддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” достонига тушди. У достонни шу қадар берилиб ўқидики, боладаги бундай хилватнишинлигу одамовиликдан ташвишга тушган ота-онаси “Мантиқ ут-тайр”ни яшириб қўйди. Аммо бу фойдасиз тадбир эди. Чунки ёш Алишер бу достонни ёдлаб улгурганди.

Темурийзодалардан бўлган Ҳусайн Бойқаро ҳам Алишер билан бирга Абулқосим Бобур саройида хизмат қилар эди. 1456 йилга келиб Абулқосим Бобур пойтахтни Ҳиротдан Машҳадга кўчирди. Алишер билан Ҳусайн ҳам у билан бирга Машҳадга борди.

Кўп ўтмай, 1457 йили Абулқосим Бобур вафот этди. Ҳусайн Бойқаро Марвга жўнаб, тахт учун кураша бошлади. Алишер эса Машҳадда қолиб, таҳсилини давом эттирди.

Бу пайтга келиб Алишер туркий ва форсийда ажойиб шеърлар битиб, эл орасида танила бошлаганди. Хусусан, ҳали Машҳадга келмасидан аввал ўз даврининг малик ул-каломи, яъни сўз устаси бўлган Мавлоно Лутфийнинг ёш Алишер ижодига берган баҳоси шоирнинг обрўсини кўтариб юборган эди. Навоийга замондош тарихчи Ғиёсиддин Хондамирнинг ҳикоя қилишича, бир куни Алишер Лутфийга янги ёзган ғазалларидан ўқиб беради.

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,

Ўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш, –

матлаъси билан бошланадиган ғазали Мавлоно Лутфийга шу қадар маъқул тушдики, у беихтиёр “Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим”, деб юборди.

Ёшлик йиллари

Абулқосим Бобур вафотидан кейин Навоий учун ҳаётнинг мураккаб, бироқ мустақил курашлар даври бошланди. У Машҳадда илм таҳсили билан машғул бўлиб, кўп дўстлар орттирди. Шеърлари, билимдонлиги билан эл аро танилди. Машҳаддаги машҳур кишилардан Шайх Камол Турбатий билан танишувига ҳам ёш Алишернинг шеъри, илмда зукколиги сабаб бўлди. Навоий хуросонлик бу улуғ зот билан танишиш орзусида юрар, Камол Турбатий ҳам ёш шоир ҳақида эшитган, лекин бу икки соҳиби қалам юзлашмаганди.

Навоий Машҳадда саккиз йил яшади. Мусофирликнинг бу йиллари Алишер учун чинакам таҳсилу мутолаалар даври бўлди.

1464 йили шоир яна она шаҳри Ҳиротга қайтди. Бу шаҳар ҳамон темурийлар салтанатининг йирик маданий марказларидан бири бўлиб, олиму фозиллар кўп эди. Навоий она шаҳрида ижод қилиб, обрў қозонишга умид боғлади. Бироқ 1459 йили ҳокимиятни эгаллаган Абусаид мирзо ўз пойтахтини Самарқанддан Ҳиротга кўчирган, у билан бирга келган аъёнлари Ҳирот аҳлини талаш билан машғул эди.

Абусаид кўп қотилликлар қилди. Хусусан, 1461 йили Алишернинг тоғаси Мир Саид Кобулийни туттириб, қатл эттирди. Кейинроқ яна бир тоғаси Муҳаммад Али ўарибий ҳам Абусаид жосуслари тарафидан ўлдирилди. Уларнинг ўлимига сабаб ака-уканинг тахт учун курашаётган Ҳусайн Бойқаронинг суянган кишиларидан, маслаҳатчиларидан бўлгани эди.

Навоий Ҳиротда илму маърифат аҳли билан тиғиз алоқалар ўрнатди. Устози ва пири Абдураҳмон Жомий билан ҳам шу йилларда танишди. Бироқ подшоҳнинг рўйхушлик бермагани охир-оқибат Алишерни тағин Хуросонни тарк этишга мажбур қилди.

1466 йили Навоий Самарқандга келди. Бунга асосий сабаб шоир ва шоҳ ўртасидаги нохуш муносабатлар эканини Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”да келтирган “Билмон, не жарима била Султон Абусаид мирзо Ҳиридин ихрож қилди” қайди ҳам тасдиқлайди. Лекин бу расмий сургун эмас эди.

Самарқанд ўша даврда ҳам Шарқнинг йирик илму маърифат марказларидан эди. Алишер бу ерда муттасил таҳсил билан машғул бўлди. Замонасининг машҳур олими, йирик фиқҳшунос Фазлуллоҳ Абуллайс қўлида ўқиди.

Бу даврда Самарқандда муаммошунослик илми устози Мавлоно Улоий Шоший, Мирзо Улуғбек мадрасасининг мударриси Хожа Хурд, Мирзо Улуғбек билан бирга таълим олган Мавлоно Муҳаммад Олим, машҳур хаттот Мавлоно Сойилий, мусиқа устози Дарвеш Аҳмад Самар¬қандий, шунингдек, Мирзобек, Юсуфшоҳ Сафоий каби шоирлар ижод қилар эди. Навоий ана шундай юксак илмий-адабий жараёнга қўшилди. Шу кезлардаёқ ўзида кучли адабий иқтидор сездики, шоир бу ҳақида Саййид Ҳасан Ардашерга ёзган шеърий мактубида:

Фалак кўрмади мен киби нодире,

Низомий киби назм аро қодире

(Мен каби нодир истеъдодни ҳали дунё кўрган эмас, мен шеър битиш бобида Низомий Ганжавий даражасидаман) – дейди. Яна, шу маснавийсида, ҳатто Фирдавсий “Шоҳнома”дек буюк асарни ўттиз йилда битган бўлса, мен шундай улуғ асарни ўттиз ойдаёқ ёза оламан, дея ифтихор қилади.

Бу сўзларни Навоий буюк “Хамса”сини ёзишидан қарийб йигирма йиллар аввал айтган эди. Икки йилда, фақат ишлаган вақти ҳисобга олинганда, олти ойда “Хамса”ни тугаллаб, сўзларини амалда исботлади.

Ўша даврларда ҳақиқий шоир бўлиш учун илгари яшаб ўтган қаламкашлардан 20 минг, замондошлар ижодидан 10 минг байтни ёддан билиш талаб қилинган. Навоий йигитлик айёмида 50 минг байтдан ортиқ шеърни ёд олганини “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида шундай ёзади: “Йигитлигим замони ва шабоб айёми авонида кўпроқ шеърда сеҳрсоз ва назмда фусун пардоз шуаронинг ширин ашъори ва рангин адабиётидин эллик мингдан ортуқ ёд тутубмен ва алар завқ ва хушҳоллигидин ўзумни овутубмен”.

Шундай соҳиби иқтидорнинг Самарқанд аҳли орасида танилмаслиги мумкин эмас эди. Шаҳар ҳукмдорларидан асли хуросонлик Аҳмад Ҳожибек ҳам Алишербекдан хабар топиб, уни ўз ҳомийлигига олди. Моддий ва маънавий қўллаб-қувватлади.

Навоий Самарқандда таълим олган пайтларда нақшбандия тариқатининг Баҳоуддин Нақшбанд¬дан кейинги энг йирик пешвоси Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валийнинг мавқеи бу ерда ниҳоятда баланд эди. Тарихий маълумотларга кўра, Навоий Самарқандга келган вақтда (1466 йили) Абдураҳмон Жомий Хожа Аҳрор билан учрашиш учун атайлаб Ҳиротдан Самарқандга келиб кетади.

Алишер ана шундай маънавий-маърифий марказда 1469 йилнинг бошларигача яшади. Бу даврда у Мовароуннаҳр ҳаётини яқиндан ўрганди, она халқининг асосий қисми истиқомат қиладиган юртга чексиз меҳр қўйди. У бу меҳрни кейинчалик “Хамса”нинг охирги достони – “Садди Искандарий”да Искандарнинг Мовароуннаҳр, жумладан, Самарқандни забт этишини тасвирлаш баҳонасида ўта самимий баён этди.

Қизғин сиёсий, маданий-маърифий фаолияти

Ҳирот ҳукмдори Абусаид 1469 йил бошларида ўарбий Эрон учун олиб борилаётган жангларнинг бирида ўлдирилди. Темурийзодалар ўртасида яна тахт учун қизғин кураш авж олди. Бу курашда неча йиллардан буён тахт орзусида юрган Султон Ҳусайн мирзонинг қўли баланд келди. 1469 йил аввалида Ҳирот тахтини эгаллади.

Ҳусайн Бойқаро билан Алишер Навоий мактабда бирга ўқиган, Абулқосим Бобур саройида бирга хизмат қилган қадрдон дўстлар эди. Улар: “Қачонки бахт бизга кулиб боқса, дўстлигимизга содиқ қолиб, ўзаро ҳамкор бўламиз”, дея аҳду паймон қилган эдилар. Ана шу ваъдага мувофиқ, Ҳусайн Бойқаро Самарқандга – дўсти Алишер Навоийга махсус мактуб йўллаб, уни Ҳиротга – сарой хизматига даъват этди. Навоий тезлик билан Ҳиротга етиб келди. 1469 йилнинг апрелига тўғри келган Рамазон ҳайити муносабати билан дўсти Ҳусайнни муборакбод этар экан, Навоий унга тахтни эгаллаши билан қутлаб битган “Ҳилолия” қасидасини ҳам тақдим этди.

Султон Ҳусайн Навоийни муҳрдорлик лавозимига тайинлади. Муҳрдорлик муҳим лавозим бўлиб, давлатнинг барча ҳужжатлари у орқали расмийлаштириларди. То Навоий имзо қўйиб, муҳр босмагунича бирорта ҳужжат қонуний кучга кирмас эди. Шоир шу вазифада туриб Хуросон давлатини мустаҳкамлаш, мамлакатни адолатли бошқариш, эл-юрт манфаатлари йўлида хайрли ишларни амалга ошириш, илм-фан, касбу кор ва ҳунарларни ривожлантиришда подшоҳга яқиндан ёрдам берди. Бироқ шоир ижод ўтида ёнарди. Давлат хизмати унинг эркин қалам тебратишига вақт қолдирмас эди. Шунинг учун кўп ўтмай, Навоий муҳрдорлик вазифасидан истеъфо берди. Ўрнига туркий ва форсий тилларда ижод қилган зуллисонайн шоир Амир Шайхим Суҳайлий тайинланди.

Ҳусайн Бойқаро Навоийнинг иштирокисиз давлат ишларини кўнгилдагидек олиб бориши мушкул эди. Давлат бундай донишманд, оқил, одил шахсга, халқ орасида улкан обрў-эътиборга эга зотга муҳтож эди. Шунинг учун 1472 йили Султон Ҳусайн мирзо, Навоийнинг норозилигига ҳам қарамай, уни амир, яъни вазир қилиб тайинлади ва унга амири кабир унвонини берди. Бу унвон шоир умрининг охиригача сақланиб қолди. Амир Музаффар Барлосгина Навоийдан юқори муҳр босиш ҳуқуқига эга эди, холос.

Шу тариқа Навоий эл хизматига маҳкам бел боғлади. Кейинчалик унинг ўзи “Ҳайрат ул-аброр”да:

Ким бор эди бошима кўп меҳнатим,

Йўқ эди бош қошиғали фурсатим, –

дея шу даврлардаги қизғин ижтимоий-сиёсий фаолиятини эслаган эди.

Навоий шахсий даромадлари ҳисобидан кўплаб иморатлар қурдирди. Улар орасида мадрасалар, хонақоҳлар, масжидлар, табибхоналар, мақбаралар, кўприклар, тўғонлар, ҳаммомлар бор. Ҳиротдаги “Низомия”, “Ихлосия” мадрасалари, “Халосия” хонақоҳи, “Шифоия” табибхонаси, Марв, яъни ҳозирги Туркманистоннинг Мари шаҳридаги “Хусравия” мадрасаси Навоий қурдирган энг машҳур меъморий ёдгорликлар ҳисобланади.

Шоир куч-қувватга тўлган айни ўттиз беш ёшида, яъни 1476 йили вазирлик лавозимидан ҳам истеъфо берди. Бироқ у мансабдан воз кечган бўлса ҳам, Султон Ҳусайн Бойқаро саройининг энг нуфузли кишиларидан бири бўлиб қолаверди.

Илм, адабиёт, санъат ва ҳунар аҳли Навоийни ўзларининг чинакам ҳомийи деб билар эди. Кўплари ёзган асарларини ана шу улуғ амирга бағишлар эди. ўиёсиддин Хондамир “Макорим ул-ахлоқ” асарида шундай китоблардан қирққа яқинини санаб ўтади. Масалан, ҳазрат Абдураҳмон Жомий авлиёлар ҳақидаги тазкираси “Нафаҳот ул-унс ва мин ҳазорат ул-қудс”ни 1475-1476 йили шогирди Навоийнинг илтимоси билан яратган. Ўз даврининг йирик адабиёт назариётчиси Атоуллоҳ Ҳусайнийнинг 1493 йили битилган аруз ва бадиий санъатлар ҳақидаги “Бадойиъ ус-санойиъ” асари ҳам Навоийнинг жиддий талаби ва рағбати билан қоғозга туширилган.

Тахминан 1472–1476 йиллар орасида Навоий ўзининг биринчи девони “Бадойиъ ул-бидоя”ни тузган эди.

“Хамса”нинг яратилиши

Озарбойжонлик шоир Низомий Ганжавий (1141 – 1209) беш достон яратиб, хамсачилик анъанасини бошлаб берди. Навоийгача бўлган даврда ҳиндистонлик ўзбек шоири Хусрав Деҳлавий ҳам “Хамса” яратиб, шуҳрат қозонди. Ашраф ҳам “Хамса” яратган эди, бироқ унинг бу борадаги уриниши Хусрав Деҳлавий даражасига кўтарила олмади. Навоий “Хамса” ёзиш режасини пишитиб юрган йиллари Абдураҳмон Жомий ҳам Низомий “Хамса”сига жавоб ёзишга жадал киришган, “Ҳафт авранг”нинг саҳифалари пешма-пеш қоғозга тушаётган эди.

Навоий “Хамса”ни мисли кўрилмаган бир қисқа муддатда ёзиб тугаллади. 1483 йили бошлаган ишини 1485 йили ниҳоясига етказди.

“Хамса” фақат Навоий ижоди ёки биргина ўзбек адабиётининг чўққиси эмас. У Шарқ адабиёти, шунингдек, жаҳон сўз санъатининг ҳам энг буюк бадиий обидаларидан бири ҳисобланади. “Хамса” яратилиши билан ўзбек адабиёти жаҳоннинг юксак поғоналарга кўтарилган адабиётларидан бирига айланди.

“Хамса”ни тугаллаб, Навоий уни Ҳусайн Бойқарога тақдим этганида шоҳ шоирни отга миндириб, бир неча қадам ўзи пиёда отни етаклади. Бу нодир воқеа темурий ҳукмдорнинг миллий адабиёт қадрини нақадар юксак баҳолай олганидан далолат беради.

Навоий “Хамса”нинг сўнгги достони – “Садди Искандарий”нинг якунловчи бобида Низомий ўз “Панж ганж”ини ўн беш йилда ёзиб, уни яна ўн беш йил ислоҳ қилгани, яъни қайта ишлаганини, шу тариқа ўттиз йил барча ишларни йиғиштириб, одамлардан ўзини четга олиб меҳнат қилганини ёзади. Ҳиндистонлик Хусрав Деҳлавий ҳам “Хамса”сини ёзиш учун ўттиз йил бўлмаса ҳам, унинг ярмича, ҳеч бўлмаганда, учдан бирича, яъни камида ўн йил заҳмат чекканини айтади. “Улар бу бешликларини ёзаётганда тамоми ташвишлардан холи тарзда ижод қилди, — дейди Навоий. — Лекин мен бир лаҳза бўлсин халқ ғаму ташвишидан ажралмаган ҳолда қалам тебратдим. Шунда ҳам икки йилда “Хамса”ни тугатдим. Агар фақат ёзилган пайтларининг ўзигина ҳисобга олинса, олти ойдан ошмайди. Бунинг устига, мен “Хамса”мни форсийда эмас, туркийда битдим!”

Навоий Астрободда

Буюкларга ҳеч қачон осон бўлмаган. Навоийнинг халқ орасидаги обрў-эътибори ҳам, шоҳ олдидаги мавқеи ҳам айрим кимсаларни хурсанд қилмас эди. Шоирнинг ашаддий душманларидан бири Маждиддин Муҳаммад бўлиб, Ҳусайн Бойқаро тахтни эгаллаганидан кейин уни парвоначи лавозимига тайинлади. Мудом адолатга зид ишларни амалга оширганини, халқ¬дан зўрлик билан тўпланган маблағни айш-ишратларга сарфлаганини улуғ мутафаккир Ҳусайн Бойқарога тушунтириб, Маждиддинни лавозимидан четлаттирган эди. Бу улар ўртасидаги келишмовчиликни янада кучайтирди.

Ҳусайн Бойқаро хазинасида молиявий танглик юзага келган маҳалда Маждиддин яна йўлини қилиб, шоҳнинг пинжига кириб олди. У Султон Ҳусайнга: “Ҳуқуқ беринг, мен оз фурсатда халқдан йиғиб келай ўша маблағни”, деди. Шундай қилди ҳам. Шу баҳона у шоҳнинг ишончини қозониб, яна вазирлик лавозимини эгаллаш ҳаракатига тушди. Бу мақсадига етиши учун эса, қандай қилиб бўлмасин, Навоийни Ҳиротдан узоқлаштириши зарур эди. Бунинг ҳам йўли топилди. Султон Ҳусайн мирзо Навоийни Хуросон давлатининг ғарбий чегараларида жойлашган узоқ Астрободга ҳоким қилиб тайинлади.

1487 йилнинг аввали эди. Навоий қирқ олтига тўлиб, қирқ еттига чиққан. Хондамирнинг ёзишича, бу пайтда шоирнинг кўнгли “тариқат (яъни тасаввуф) сулукига муҳаббати ортиқлигидан” шоҳнинг Астрободга ҳоким бўлиш ҳақидаги таклифига дастлаб розилик бермади. Лекин хоқон ундан ўтиниб сўраганидан кейин ноилож кўнди. Ўзига маъқул мулозимларини олиб, Астрободга кетди. Бу ер бағоят кўкаламзор, жуда обод, ипакчилик кучли ривожланган, савдо-сотиқ учун қулай бир ўлка эди. Стратегик жиҳатдан Астрободнинг хавфсизлиги мамлакат осойишталиги учун муҳим эди.

Халқ шоирни иззат-икром билан кутиб олди. Вилоятда адолатсизликларга барҳам беришга киришилди, зулмкор амалдорлар ишдан четлатилди, ободончилик ишлари йўлга қўйилди. Навоий бу ерда ўз асарларидаги юксак ғояларига содиқ қолиб, бошқа ҳукмдорларга ўрнак бўларли даражада оқилона иш юритди.

Аммо пойтахтдан – она шаҳридан узоқда яшаш, бунинг устига, ҳокимликдек масъулиятли вазифани уддалаш шоирнинг ижодий режаларига мос келмас эди. Шунинг учун Навоий 1488 йили ўз ўрнига Амир Бурҳониддинни қолдириб, ҳокимликни топшириш нияти билан Ҳиротга келди. Бироқ Султон Ҳусайн унинг бу илтимосини рад этиб, яна ўзини қайтариб юборди.

Орадан бир неча ой ўтиб, шоир жияни Ҳайдар Сабуҳийни Ҳиротга жўнатди. Зиёфатлардан бирида у Султон Ҳусайнга Астрободда шоҳнинг яқин кишилари ошпазга Навоийга заҳар ичириш ҳақида буйруқ берганини, бундан хабар топган шоир қаттиқ ранжигани, ҳатто исён кўтариш ниятида эканини шипшитди. Шоҳ зудлик билан дўстига мактуб ёзиб, бу борада ундан гумон қилмасликни, бу суиқасд¬дан хабари йуқлигини билдирди. Навоий эса ўз навбатида жияни Ҳайдар Сабуҳийнинг гапларидан мутлақо хабарсиз эканини маълум қилди.

Шу воқеадан кейин Султон Ҳусайн Навоийнинг Ҳиротга қайтишига кўнди. Шоир ҳукмдордан бундан буён давлат ишларидан батамом фориғ этишини илтимос қилди. Бироқ расмий амал бермаган бўлса ҳам, шоҳ уни “муқарраби ҳазрати султоний”, яъни “ҳазрати султоннинг энг яқини” деган унвон билан сийлади. Бу саройда Навоийга алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлишни таъминлар, шоирнинг душманларини янада ғазаблантирар эди. Чунки бу унвоннинг имтиёзи шу даражада эдики, унинг соҳиби бир масала юзасидан шоҳга етти маротабагача қайта-қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эди.

Ҳаётининг сўнгги йиллари

Навоий ҳаётининг сўнгги 15 йили ниҳоятда қизғин ижод даври бўлди. Меросининг каттагина қисмини айнан шу — 45 ёшдан кейин яратди. Биринчидан, шоир давлат ва жамият ишларидан бир қадар фориғ бўлди. Иккинчидан, унинг асарлари яратилиши кетма-кетлигига назар ташлайдиган бўлсак, муаллиф шошилиб, улгуриб қолишга интилиб ишлагани маълум бўлади. “Хамса”дан кейин шоир “Зубдат ут-таворих” асарини ёзди.

1488-1489 йиллари Навоийнинг устози Саййид Ҳасан Ардашер вафот этди. Бу пайтда ҳам шоир Ҳиротдан йироқда эди. Орадан икки йил ўтганидан кейин, яъни 1490 йили у “Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер” асарини битиб, бу ажойиб инсоннинг фазилатларини бағоят меҳр билан баён этди.

Шу йили “Рисолайи муфрадот дар фанни муаммо” (“Муаммо соҳасининг айрим жиҳатлари ҳақида рисола”) ёзилди. Мумтоз шеъриятимизнинг муҳим жанрларидан бири бўлмиш муаммо тўғрисидаги бу қўлланмадан кейинги асрларда кўп фойдаланилди.

Навоий умри бўйи ўзидан олдинги даврлар ва замонаси шоирлари ижодини изчил ўрганди. Ўз даври китобхонлари ва келажак авлод учун у ўзи билган шоирлар ҳақида бир тазкира тартиб беришни орзу қилар эди. 1491 йили ана шу орзуси амалга ошди. “Мажолис ун-нафоис” (“Нафис мажлислар”) тазкираси битилди. “Мажолис ун-нафоис”дан кейин, яъни 1492 йили Навоий адабиёт назариясига оид яна бир асари – “Мезон ул-авзон” (“Вазнлар ўлчови”) рисоласини яратди. Унда туркий аруз қонун-қоидалари ифодаланади.

1492 йили Навоийнинг бошига яна бир оғир мусибат тушди. Пири ва устози Абдураҳмон Жомий вафот этди. Навоий пири ва устози учун соҳиби аза бўлди. Жомийнинг йил ошида замонасининг машҳур воизи Ҳусайн Воиз Кошифий Навоийнинг пири ва устозига бағишлаб битган машҳур марсиясини Султон Ҳусайн ҳузурида қироат билан ўқиб турди. Устози вафотидан икки йил ўтиб, яъни 1494 йили Навоий пири ҳақида “Хамсат ул-мутаҳаййирин” (“Ҳайратланарли бешлик”) асарини битди.

1493 йили шоир яна бир суянган тоғи, мураббийи, дўсти, замонасининг улуғ фозилларидан Паҳлавон Муҳаммаддан айрилди. “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” асари ана шу улуғ зот хотирасини абадийлаштириш мақсадида қоғозга туширилди.

Шоир ўзи битган ҳар бир сатрнинг қадрига етадиган ижодкор эди. Ўша даврда расм бўлганидек, Навоий ҳам ўзининг Ҳусайн Бойқарога, шаҳзодаларга, устозлари, биродарлари, қадрдонларига йўллаган мактубларини жамлаб, “Муншаот” (“Мактублар”) тўпламини тузди.

1495-1496 йиллари Навоий Жомийнинг “Нафоҳат ул-унс ва мин ҳазарот ул-қудс” тазкирасини туркийга таржима қилди. Таржимага айрим қисқартириш ва тўлдиришлар киритилди. Шоир бу асарга “Насойим ул-муҳаббат ва мин шамойим ул-футувват” (“Улуғлик хушбўйликларини таратувчи муҳаббат шаббодалари”) деб ном берди. Сўфийлар ҳақидаги бу тазкира ХV аср иккинчи ярмигача ўтган кўплаб шайх ва авлиёлар ҳақида маълумот берувчи бой манба ҳисобланади.

Кишининг болалигида кечган фикр-ўйлари, тасаввур ва орзу-интилишлари, замонлар ўтиб, қайтадан авжланиши, инсон яна ўша кўп йиллар илгариги ниятларини амалга ошириш тараддудига тушиб қолиши мумкин. Навоийнинг умри сўнгида – 58-59 ёшларида, яъни 1498-1499 йиллари “Лисон ут-тайр” (“Қуш тили”) достонини битиши ҳам худди шундай туйғулар оқимининг самараси эди. Чунки Алишер Навоий болалигида улуғ шоир Фаридиддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” дос¬тонини тўлиқ ёд олган эди. Умр адоғида эса унинг таъсиридаги “Лисон ут-тайр” дунёга келди.

Навоий ўзбек лирикасини тамоман янги поғонага олиб чиқди. У форсийда битилган шеър¬ларини “Девони Фоний”га, туркийда ёзилган шеърларини эса “Хазойин ул-маоний” (“Маънолар хазинаси”) деган тўрт мустақил девондан иборат мажмуага жамлади. “Хазойин ул-маоний”га тартиб бериш 1491-1492 йиллари бошланган эди. Бу кенг кўламли жиддий иш 1498-1499 йилларгача давом этди.

Улуғ зотнинг мухлислари унинг асарларини бир китобга жамлаб, “Куллиёт” ҳам тузишди. Навоий ана шу “Куллиёт” учун кириш тарзида “Муножотнома” насрий асарини ёзди.

Навоий буюк асарлари билан туркий тил ҳам жаҳондаги буюк адабиёт яратишга лойиқ бир лисон эканини исботлади. Бу фикрнинг назарий исботи сифатида 1499 йили “Муҳокамат ул-луғатайн” (“Икки тил муҳокамаси”) рисоласи дунёга келди.

1499-1500 йиллари “Сирож ул-муслимин” (“Мусулмонлар чироғи”) асари битилди.

Навоий умрининг сўнгида ахлоқий-панднома руҳидаги “Маҳбуб ул-қулуб” (“Кўнгилларнинг севгани”) асарини ёзди. 1500 йили битилган бу китоб Навоийнинг энг йирик асари ҳисобланади. Унда мутафаккирнинг узоқ йиллик ҳаётий хулосалари ўта таъсирчан баён этилган.

1500 йилнинг ёзида Астрободда Ҳусайн Бойқаронинг Хадичабегимдан туғилган ўғли – Муҳаммад Ҳусайн отасига қарши бош кўтаради. Шоҳ ўғлига қарши қўшин тортади. Йилнинг декабрига бориб ота-ўғил ўртасида сулҳ тузилади. Султон Ҳусайн мирзонинг Ҳиротга қайтаётгани ҳақида хабар келади. Замона удумига кўра, 1501 йилнинг 1 январь куни Навоий ҳам бир гуруҳ давлат арбоблари ва пойтахтнинг кўзга кўринган кишилари сафида шоҳни кутиб олгани чиқади. Подшоҳ пешвоз чиққанларга яқинлашган маҳалда шоирнинг аҳволи оғирлашди. Унинг бошини Султон Ҳусайннинг қучоғига қўйишди. Навоий шу тариқа ҳушини йўқотди. Табибларнинг бир қисми унда сакта касали хуруж қилганини, тезроқ қон олиш кераклигини айтди. Бошқалар уни Ҳиротга олиб бориб, табиблар маслаҳатидан сўнггина ундан қон олиш лозим деган фикрга келди. Шоирни шаҳарга қайтардилар, томирларидан қон чиқмади. Табиблар кеч қолган эди.

Шу тариқа Навоий 1501 йил 3 январь куни Ҳиротда вафот этди.

Навоий яратган ўлмас асарлар туганмас маънавий мулк сифатида абадий қолди. Ўзбек хал¬қи бу бой мерос билан ҳақли равишда дунёдаги буюк адабиёт яратган миллатлар қаторидан жой олди. Туркий оламда ундан олдин ҳам, кейин ҳам бундай буюк соҳиби қалам чиққани йўқ.

Султонмурод ОЛИМ,

филология фанлари номзоди,

халқ таълими аълочиси

Таржимаи ҳол

Алишер Навоий (1441-1501) – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. Навоий таҳаллуси остида чиғатой (эки ўзбек тили) ҳамда форсийда (форс тилидаги асарларида) ижод қилган. Ғарбда чиғатой адабиёти ҳисобланмиш ўзбек адабиётининг энг йирик намоёндаcи. Умуман олганда, бутун туркий халқлари орасида у каби йирик шахс йўқдир.

Навоий ёшлигидан Хуросоннинг (Трансоксания) бўлажак ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро билан (1469-1506) дўст бўлган. 10-12 ёшидан шеърлар ёзишни бошлаган. Навоийнинг замондоши бўлмиш тарихчи Хондамир (1473(76) -1534) қолдирган маълумотларга кўра, машҳур ўзбек шоири Лутфий (1369-1465) қариган чоғларида болакай Навоий билан кўришади ва унинг шеърий иқтидорини юқори баҳолайди.

Ҳаёти давомида Навоий  мусулмон Шарқининг турли мамлакатларида бўлади, ўз даврининг таниқли шахслари билан кўришади. Ўзининг шеърий маҳоратини оширади. 1464-1465 йиллар Навоий ижодининг шинавандалари унинг илк шеърий тўпламини (девонлари) тайёрлашади. Бундан кўриниб турибдики, ўша даврлардаёқ Навоий машҳур шоир бўлиб улгурган. 1469 йилгача темурийлар ўртасидаги ўзаро ички низолар туфайли Навоий ўзининг она шаҳри Ҳиротдан узоқда яшашга мажбур бўлган.

1469 йил темурий Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллайди ва Хуросон ҳукмдори бўлади. Шу вақтдан эътиборан, Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади. У мамлакатнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади. Шу йили Хуросон ҳукмдори Навоийни давлат муҳрдори этиб тайинлайди, 1472 йил вазир бўлади. Эгаллаган мансаби орқали у мамлакатнинг маданий ва илмий тараққиётида катта ёрдам кўрсатади. Катта мулк эгасига айланади.

1480 йил Ҳирот шаҳрида ва бошқа вилоятларда ўз ҳисобидан бир нечта мадраса, 40 та работ (йўловчилар учун бекат), 17 та масжид, 10 та сўфийлар тураржойи (хонақоҳ), 9 та ҳаммом, 9 та кўприк ва бошқаларни қурдиради. Бироқ, сарой амалдорларига Навоийнинг бу каби фаолияти ёқмайди ва турли фитналар орқали Ҳусайн Бойқаро билан муносабатларини бузишади.

Шундай қилиб, Навоий эгаллаб турган мансабидан озод этилиб, 1487 йил Астробод шаҳрига ҳукмдор сифатида юборилади. Бу ерда у икки йил хизмат қилади. Мазкур муддат ниҳоясига етгачгина, Х. Бойқаро унга Ҳиротга қайтиб, ҳокимиятда мансабга эга бўлишига руҳсат беради. Лекин Навоий бу таклифни рад этади. Рад жавобига қарамай, Бойқаро султоннинг яқин кишиси лавозимини (“мукарраби хазрати султани”) таклиф этади. Бундай лавозимда Навоий барча давлат ишлари билан боғлиқ ишларда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эди.

Шу вақтдан Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади ва у кўпроқ ижод билан шуғулланади. У яратган асарларининг катта қисми айнан шу даврга тегишли. Навоий темурийларнинг сўнгги ҳукмронлик йилларида (1370-1506) яшаб ижод қилган. Шунинг учун унинг асарларида жамоат руҳи, даврга хос муҳим муаммолар устундир. 1490-1501 йиллар Навоий энг нафис, ижтимоий-фалсафий ва илмий асарларини яратган.

Алишер Навоийнинг ижоди улкан. Олти достонининг ҳажми 60 000 га яқин мисрани ташкил этади. 1483-1485 йиллар Навоий ўз ичига беш достонни олган “Ҳамса” асарини яратган: “Ҳайрат ул-Аброр” (“Яхши кишилариинг ҳайратланиши”), “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр” (“Етти сайёра”), “Садди Искандарий” (“Искандар девори”).

Навоийнинг “Ҳамса”си мазкур жанрда яратилган туркий тилдаги биринчи асар ҳисобланади. У – туркий тилида ҳам бу каби йирик кўламдаги асар яратилиши мумкинлигини исботлаб берди. Ҳақиқатан ҳам, Навоий чиғатой тилида (эски ўзбек тили) ҳам форс-тожик адабиёти билан бир даражада турувчи асар яратиш мумкинлигини исботлашга ҳаракат қилган. Ва у ўзининг беш ҳазинаси орқали бунинг уддасидан чиққан.

Навоий мусулмон Шарқининг, деярли барча жанрларида ўз қаламини синаб кўради ва ўз овози, ўз услуби борлигини кўрсата олади. Шарқ адабиётида “Лайли ва Мажнун” мавзусида 120 дан зиёд достон яратилган. Навоий ҳам шахсий ёндашуви ила ушбу мавзуда достон ёзади. Достонда Лайли ва Мажнун ўртасидаги севги баён қилинади. Ўз ифодасида Навоий одамийлик ва сўфийлик севгисини шарҳлашга ҳаракат қилган. Ўзининг сўфийлик қарашларини Навоий, шунингдек, “Фарход ва Ширин”, “Ҳайрат ул-Аброр” достонларида ҳам ифодалаган. Унинг достонларида сўфийлик мавзуси умумфалсафий даражага кўтарилган.

Мазкур достонларда, бир вақтнинг ўзида шоирнинг инсонпарварлик дунё қарашлари орқали дунёнинг долзарб муаммолари қўйилади. “Ҳамса”даги бошқа икки достонида — “Сабъаи сайёр” (“Етти сайёра”), “Садди Искандарий” (“Искандар девори”) ҳукмдор билан боғлиқ муаммолар (Қаюмов А. Садди Искандарий. Тошкент, 1980 йил, ўзбек тилида) етакчи ўринга чиқади.

Маълум бўлишича, Навоий темурийлар саройига яқин бўлиб, дўсти ва подшоҳ Ҳусайн Бойқарога таъсир кўрсата олган. Шу сабабли, Навоий бу достонларида Ҳ. Бойқарога қаратилган ғояларни ифодалаб ўтган: дунёнинг ва шоҳ тахтининг ўзгарувчанлиги; ҳукмдорнинг ўз халқи олдидаги мажбуриятлари… Ҳамсанафислик анъаналарига нисбатан, Навоий ўзининг ижтимоий ва сиёсий қатъияти ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Абд ар-Раҳмон Жомий (1414-1492) Навоийнинг “Ҳамса”сини ўқиб, унга жуда юқори баҳо берган.

Ўзининг ижтимоий ва бадиий моҳиятига биноан, Навоийнинг “Ҳамса”си Ўрта Осиёда юқори ўринга эга бўлган. У кўп маротаба қайта кўчирилган. Ҳозирги кунда “Ҳамса” ёки унинг достонларининг катта рўйҳати мавжуд. Биргина Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти фондининг ўзида XV-XX асрларда қайта кўчирилган 166 та қўлёзма бўлиб, улар тўлиқ “Ҳамса” асари ёки унинг алоҳида достонларини ташкил этади. Шулардан 84 таси тўлиқ достон  кўринишидадир. Навоий “Ҳамса”сининг миқдори ва кенг тарқалиши уни Ўрта Осиё интеллектуал ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаганлигини кўрсатади.

Навоий бутун ҳаёти давомида жуда кўп насрий асарлар яратган. 1489 йили у барча шеърлари жам бўлган шеърий тўпламини якунлаган ва “Хазоин ал-маоний” (“Илмлар хазинаси”) номи остида тўрт девонини яратган. Мазкур тўпламни ташкил қилувчи барча шеърлар 50 000 дан зиёд мисрадан иборат. Шу билан бирга, Навоий мусулмон Шарқида маълум 21 жанрдан 16 тасида ижод қилган.

Навоий форсий тилида ёзилган ўз шеърларини “Девони Фоний” номи остида жамлаган. У форс шоирлари билан ҳам беллашмоқчи бўлган. Тўплам шаклида чиқарилган ғазалларини ўзини ҳисобласак, улар 3150 донани ташкил этади. Навоий ёзган шеърларининг миқдорига кўра пешқадам, десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, Навоий форс тилидаги қасидаларини жамлаб, “Ситтаи зарурия” (“Олти зарурият”) ва “Фусули арбаа” (“Йилнинг тўрт фасли”) номли икки тўплам яратади.

Навоий ўз шеърияти орқали ўзбек (чиғатой) адабиётини янги даражага олиб чиқди. Навоийнинг назми мавзусининг кенглиги ҳамда жанрининг хилма-хиллиги бўйича ундан олдинги ўзбек адабиётини ортда қолдиради. У назмда достонлардаги каби дунёвий ва диний, сўфийликнинг долзарб масалаларини ифода қилган. Навоийнинг диний асарлари ҳам нашр қилинган: “Арбаин” (“Қирқ рубоий”), “Мунаджат” (“Аллоҳга илтижо”).

Сўфий прозаик асари “Насаим ал-муҳаббат” (“Муҳаббат шабадаси”)нинг тўлиқроқ матни нашр қилинган бўлиб, унда 750 та сўфий шайҳлар ҳақида маълумот келтирилган. Навоий илмий асарлар ҳам яратган. Улар қаторига форс ва туркий тиллар қиёси келтирилган асарларни киритиш мумкин: “Муҳокамат ал-луғатайн” (“Икки тил баҳси”); аруз назариясига оид (шеър ёзиш ҳажми) – “Мезон ал-авзан” (“Ҳажм мезони”), муаммо жанри назариясига оид – (жумбоқ) “Муфрадат”.

Бундан ташқари, у тарихий мавзуларда рисолалар яратган: “Тарихи мулуки Аджам” (“Эрон шоҳлари тарихи”), “Тарихи анбия ва хукама” (“Пайғамбарлар ва донолар тарихи”). Бадиий мактубларини “Муншаат” тўпламига жамлаган. Унинг шоҳ асарлари: Абд Ар-Раҳмон Жомий ҳаёти ҳақида – “Хамсат ал-мутахаййирин”, 1494, “Халати Саййид Хасан Ардашер” (“Саййид Хасан Ардашер ҳаёти”), “Халати Паҳлавон Муҳаммад” (“Паҳлавон Муҳаммад ҳаёти”)лардан иборат.

Алишер Навоийнинг сўнгги асари “Маҳбуб ул-қулуб” (1500). Унда шоирнинг сўнгги ижтимоий ва сиёсий қарашлари ёритилган.

Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирган. Юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; тинчлик ва тотувлик ҳукмрон суришига доим ҳаракат қилган.

Кўриб турганимиздек, Навоий мероси мавзу ва жанрлари бўйича турлидир. Унинг асарлари ХV асрдан ҳозирги кунгача ўзбек адабиёти ривожи учун хизмат қилиб келмоқда. Асрлар давомида унинг асарлари тақлид ва илҳом манбаи бўлиб ҳисобланиб келган.

Navoiy — o‘zbek halqining ulug’ shoiri va buyuk mutaffakiri bo‘lib, uning nomini dunyoning eng mashhur shoirlari qatorida tilga oladilar. Navoiy butun ijodiy faoliyatini insoniyatning baxti uchun kurashga, halqning osoyishtaligi, obodonchilik ishlari, san’at hamda adabiyot taraqqiyotiga bag‘ishladi.

Uni mashhurlik yoki boylik emas, yurt uchun xizmat qilish maqsadi qiziqtirar edi. Bundan tashqari ulug‘ shoir ko‘plab shogirdlarni voyaga yetkazdi, mashhur rassom Kamoliddin Behzod va hattot Sulton Alilar ham aynan uning qo‘l ostida ta’lim olganlar. Navoiyning yuqori mansab egasi bo‘lganidan xabardorsiz, albatta. U olim, san’atkor, yozuvchilardan o‘z qobiliyat va imkoniyatlarini to‘g‘ri ishlatishni talab qilardi. U ijodiy ishga shoshma-shosharlik, pala-partishlik bilan qaraydigan insonlar sirasidan emasdi, bu kabi insonlarni yoqtirmas, shu sababli nasihatni ayamas ham edi. Bundan tashqari shogirdlari Navoiy haqida uning o‘ta marhamatli va talabchan ustoz bo‘lganini yozib ketganlar, Navoiyga hos bo‘lgan ushbu talabchanlik shoirlarni ulug‘lik darajasiga ko‘tarardi, u ustoz sifatida qo‘l ostidagi ijodkorlarning hafsala va sabr bilan ish ko‘rishlarining tarafdori bo‘lgan. Buni mana bu holat orqali ham  tushunib olasiz. 

«Osafiy degan shoir o‘z ijodiy mahoratini oshirishga aksariyat holatlarda yalqovlik qilar, ishlariga beparvolik bilan qarardi. Navoiy esa ushbu kamchiliklarni  tanqid qilib, uni yaxshilikka undab turardi, albatta. Bir kuni Osafiy Navoiyning yoniga kelib, shunday dedi:

— Ustoz, men endi siz aytgandek ijodga qattiq kirishdim. Mana masalan kecha bozordan ikki pulga sham olib, kechqurun ishga o‘tirdim va shu sham tugaguniga qadar ikki yuz misra she’r bitdim.

Osafiyning bu gapi Navoiyga yoqmadi, chunki Osafiy shoshma-shosharlik bilan tuzsiz va kuchsiz g‘azallar yozib kelgan edi. Ranjigan Navoiy shoirga qarab «Demak siz yozgan misralarning bahosi bir pul ekan-da!» deya tanbeh berib qo‘ydi. 

Navoiy vazirlik vaqtida ham halqning ta’lim olishiga katta diqqat qaratar edi. Uning qo‘llab-quvvatlashi sababli do‘sti Sulton Xusayn Boyqaro ham ilm-fan uchun davlat g‘aznasidan kattagina pul ajratib bergan ekan.

Hazrati Alisher Navoiy ijodi turkiy adabiyotining eng yuksak cho’qqisidir.  Chunki hech kim unga qadar bu tilda bunchalik ,,ko’p va ho’p“ (Bobur)  yozmagan edi.  Aytish mumkinki, undan keyin salkam olti yuz yil ichida ham hech kim u kabi ko’p va yaxshi  yozolgani  yo’q. Navoiy  barcha  turkiy xalqlarning  eng  buyuk shoiridir.  U  o’zini ,,Xitodin to Xuroson“ gacha yoyilgan turkiy “qavm” larning shoiri, deb bildi. Ularni bir adabiy til bayrog’i ostida birlashtirdi – “yakqalam” qildi. Buyuk shoir Xurosonda, uning  poytaxti Hirotda  yashab ijod qildi. Navoiy yashagan davrda Xuroson  va Mavorounnahr bir mamlakat bo’lib, taxt egasi ixtiyorida kelganligi va aholisining asosiy  nufuzini turk xalqlari  tashkil  etkanligi ma’lum.  Zahiriddin  Muhammad Bobur  Navoiy  asarlarining “Andijon shevasi bila rost”ligini aytadi.      

Alisher Navoiy 1441-yil 9-fevralda Amir Temurning o’g’li Shohruh  Mirzo hukmronligi  davrida  Hirotda tug’ildi.  Zamondoshlari  uning haqida  “Nizomiddin  Mir   Alisher”    deb   yozadilar.   “Nizomiddin”   –       din-diyonat     nizomi   degani    bo’lib,  donishmand  mansab   egalariga   beriladigan  sifat,  “Mir”  – Amir   demakdir.   Uning  otasi G’iyosiddin Muhammad Temuriylar saroyining amaldorlaridan edi. Uning onasi amirzoda  Shayx   Abusaid  Changning   qizi   bo’lgan,  ismi   ma’lum   emas.  Alisherning   bobosi Temurning o’g’li Umar Shayx bilan emikdosh bo’lganekan. Alisher kichiklik chog’ida saroy   muhitida   yashaganligi   uchun  alohida   tarbiya   va  nazoratda   bo’ldi.   Uch-to’rt yoshligida     davrning    mashhur    shoiri  Qosim    Anvorning kattalar ham    tushinishi   qiyin bo’lgan bir baytini yodlab hammani hayratga soldi. U bo’lajak sulton Husayn  Boyqaro  bilan  birga o’qidi.  1447-yili  Shohruh vafot  etib,  Hirot notinch  bo’lib  qoldi. Shunda Alisher va uning oilasi Iroqqa yo’l oladi. Alisherning xonadoni1451-yili Hirotga qaytadi.   1452-yili  Abulqosim Bobur  Mirzo  Xuroson taxtiga  o’tiradi.  Alisherning  otasi Sabzavorga  hokim   qilib tayinlanadi. 1453-yili  Alisherning  otasi G’iyosiddin  Muhammad  vafot etdi.  Alisher  esa Abulqosim  Bobur  hizmatiga o’tadi. Avval  Sabzavorda, so’ng Mashhadda yashadi. Ikki maktabdosh do’st – Husayn va Alisher yana birga bo’ldilar. Bu yillar ham yosh Alisher uchun o’qish va bilm yillari bo’ldi. U yetti- sakkiz yoshida she’r yozgani ma’lum. Bu she’rlar shoirning aytishicha, “turk alfozi bila”  bitilgan. U forscha she’rlar ham yozdi. Turkiy sh’rlariga “Navoiy”, forschasiga “Foniy”  taxallusini  egallaydi. “Navo”ning  bir  ma’nosi –  kuy,  ohang, yana  bir  ma’nosi –  bahr. 

Dard,  g’amni   ham   “Navo”  deganlar.   “Foniy“   esa  o’tib   ketuvchi,   yo’q  bo’luvchi,  vaqtincha degani. Navoiy o’n besh  yoshlarida o’z sherlari bilan zamonasining mashhur shoirlari diqqatini tortdi. Xondamirning  yozishicha, she’rlari bilan endigina tanilib kela  boshlagan Alisher o’z davrining dongdor shoiri mavlono Lutfiy huzurida o’zining: «Orazin yobqoch, ko’zindin sochilur harlahza yosh, Bo’ylakim paydo bo’lur  yulduz nihon bo’lg’och quyosh» matla’si bilan boshlanadigan  g’azalini o’qiydi.  She’rdan  hayratga tushgan  keksa  shoir shunday  deydi:  “Valloh, agar  muyassar  bo’lsa edi,  o’zimning  forsiy va  turkiy  tillarda aytgan  o’n-o’n  ikki ming  baytimni  shu g’azalga  almashardim va buni  o’zimning  yutug’im deb  hisoblar  edim”. Bu  turkiy she’riyat buyuk iste’dod kirib kelayotgannidan nishona edi.  

1457-yilda   Abulqosim   Bobur  Mirzo   vafot   etdi.  Hokimyat   tepasiga Abusaid Mirzo keldi. Husayn Bayqaro taxt uchun kurashga sho’ng’ib ketdi. Navoiy esa, Mashhad madrasalarida o’qishini davom ettirdi. Shoir 1464-yilda Hirotga qaytadi. Biroq poytaxtda  uni  nohushliklar   kutar  edi.   Abusaid   Mirzo  u   bilan   taxt  tashlayotgan   Husayn Boyqaroning yaqin kishilarini ta’qib va tazyiq ostiga olgan, jumladan, Alisherning tog’alari   Mirsaid   Kobuliy  va   Muhammad   Ali  G’aribiylarni   oldinma-keyin   qatl   ettirgan edi. Alisherning ota mulki musodara qilingan, hatto yashab turgani boshpana ham  qolmagan edi. U jonajon shaxri Hirotda uzoq qololmadi. 

Holbuki, yosh shoirning ijodi  avj  pallaga   kirgan,   Jomiydek  alloma   bilan   yaqindan  tanishib,   saboqlar   olgan,  mehrini   qazongan edi. Navoiy “Nuran maxdum” deb e’zozlagan bu mashhur shoir va olim o’zini     siyosatdan uzoq tutar, hatto shahar tashqarisidagi Sa’diddin Koshg’ariy (1456-yilda vafot   etgan mashhur shayx, Jomiyning ustozi) mozori yonidan joy qilib o’sha yerda yashar edi. Vatan  va do’stlarni  tashlab  ketish og’ir.  Xayrlashmay  ketish undan-da  og’ir.  Shoir   ulug’  do’stiga  ketish sabablarini  tushuntirmoqchi.  Xat shu  munosabat  bilan  yozilgan.  Inson so’zi bilan ulug’dir, “falak jisminig joni” – so’z, ayniqsa “nazm”, – deydi shoir. Va  o’zida she’r yozishga juda katta kuch-qudrat sezayotganini aytadi. Nizomiy Ganjaviyning 30 yil sarflab maydonga keltirgan “Xamsa”si uning uchun 2-3   yillik ishdir. Faqat unga imkon kerak. Yurt notinch, odamlarda vafo yo’q. Hatto, tasalli beruvchi kishi ham yo’q. Ketaman,  desang  etagingdan tutadigan  umr  yo’ldoshing, ketsang,  ayriliqdan  eziladigan   do’sting  bo’lmasa.  Bu maktubdan  ma’lumki,  Navoiy 24-25  yoshlaridayoq  “Xamsa”   yaratishga  har  jihatdan tayyor  ekanini  bilgan.

O’zining  ijodiy kuchiga  ishonchi  katta   bo’lgan. Navoiy     60-yillarning    ikkinchi  yarmida    Samarqandda    yashadi.  Shoir   Samarqandda   dastlab moddiy   qiyinchilikda  hayot kechiradi. Keyinroq,  unga  shahar   hokimi Ahmad  Hojibek homiylik ko’rsatadi. Samarqand shoirining hayotida o’chmas iz qoldirdi. Zamon    bo’ronlari  har qancha  to’zitmasin,  shaharda olim-u  fozillar  hali ham  ko’p  edi. 1465–1466-yillarda  muhlislari uning  she’rlarini  to’plab, o’zlari  “Devon”  tuzdilar. Bu  kitob    bugun “Ilk devon” nomi bilan mashhurdir. 

Alisher     Navoiy   1469– 1472-yillarda     muhrdor,    1472–1476- yillarda vazir bo’lib xizmat qildi. 1487– 1488-yillarda Astrobodda hokimlik qildi. Husayn Bayqoro uni o’ziga g’oyat yaqin turar, har bir narsada u bilan maslahatlashar va shoirning fikrini  nihoyatda qadrlar  edi.  To’g’ri, Boyqaro  va  Navoiy o’rtasiga  sovuqlik  tushgan paytlar ham bo’ladi. Lekin o’z davrining bu ikki buyuk arbobning do’stligi va hamkorligi  juda ko’p sinovlardan muvaffaqiyat bilan o’tib, avlodlarga o’rnak bo’lib qoldi.  Navoiy 1476-yilda  vazirlikdan     bo’shagandan  so’ng ham obodonlik ishlariga rahnomolik qilaverdi. Podshohning eng yaqin kishisi sifatida unga barcha ishlariga yordam berib turdi. Navoiy ilm va san’st ahlining homiysi, madatkori edi. Zahiriddin Muhammad  Bobur   yozadi:  “Ahli   fazl   va  ahli   hunarg’a   Alisherbekcha   murabbiy  va   muqavviy  (madadkor) ma’lum  emaskim,  hargiz paydo  bo’lmish  bo’lg’ay. Ustoz  Qulmuhammad  va Shayx   Noyi   va  Husayn   Udiykim,   sozda  saromad   (mashhur)   edilar,  bekning   tarbiyat  va taqviyat    (madad)i    bilan  muncha     taraqqiy   va shuhrat   qildilar.  Ustoz  Behzod     va  Shoh Muzaffar tasvirda  bekning  sa’y (g’ayrat)  va  imom (himmat)i  bilan  mundoq mashhur  va  ma’ruf (ma’lum) bo’ldilar…”     

 Alisher  Navoiy she’rni,  shoirlikni  hamma narsadan  baland  tutdi. Vazirlik  martabasida turib  ham  she’r yozishni  to’xtatmadi.  Ulug’ shoirning  ikki  she’riy devonini  muxlislari  tuzgan bo’lsalar,  “Badoye  ul-bidoya” (“Badiiylik  ibtidosi”)  nomli devonini   1472–1476-yillarda  sultonning  amiriga ko’ra,  shoirning  o’zi kitob  qildi.  1485– 1486-yillarda    ikkinchi  devon “Navodir  un-nihoya”  (“Nihoyasiz nodirliklar”)  maydonga  keldi.  Navoiyning  eng  katta orzusi   yirik   dostonlar  yozish,   birinchi   navbatda,  XII  asrning buyuk shoiri Nizomiy Ganjaviy (1141–1209)dan keyin  shoirlik  qudratining  mezoniga aylanib qolgan “Xamsa” yaratish edi.   

Navoiy  “Xamsa” yozish    niyati   to’g’risida ustozi Abdurahmon Jomiy bilan maslahatlashganda, u   Navoiyni bu ishga tezlikda kiritishga undaydi. Shoir  ustozidan  oq fotiha olib, og’ir, mashaqqatli ishga kirishadi. Nizomiy bilan bellanishish – uning panjasiga panja urish (“Xamsa”siga “Xamsa” bilan javob qilish) maqsadida maydonga kirish ulkan jasorat talab qilardi. She’rga yuzma-yuz bo’lish uchun sher bo’lmaganda ham yo’lbars  bo’lmoq lozim edi:  

                          Emas oson bu maydon ichra turmoq,

                          Nizomiy panjasiga panja urmoq.

                          Kerak sher oldida ham sheri jangi,

                          Agar sher o’lmasa,bori palangi. 

Navoiy besh  dostonni  ikki yilda  yozib  tamomlaydi. “Xamsa”  yaratishga  1483-yilda kirishgan   shoir  1485-yil boshida uni  tugatadi. Agar shoir  ishlagan   kunlarigina   hisobga olinsa  54 ming  misralik  ulkan asar  olti  oyda bitkazilganligi  ma’lum  bo’ladi. Shu  tariqa,  tukiy tildagi birinchi “Xamsa” yaratildi.  

Husayn  Boyqaro  Navoiy   tomonidan  bir   vaqtlar  Sayyit Hasan   Ardasherga  yozilgan she’riy maktubdagi gaplarini shunchaki bir “xomayi gazof ” (shoirona gap) deb o’ylagan  edi.  Shoir sultonga “Xamsa”ni  taqdim   etganida, u  g’oyat   qattiq   hayajonga  tushadi.  Zayniddin  Vosifiyning “Badoye’ ul-vaqoye” asarida  yozilishicha:  “Shoh  Navoiyga: Bir  mojaro  Siz bilan  bizning  oramizda ko’pdan  hal  bo’lmay keladi,  shuni  bugun bir  yoqlik  qilaylik,  deydi. Bu mojaro   shundan    iborat  ediki, Sulton   Husayn   Alisherning  muridi bo’lishni orzu qilar va uni “pirim”deb atardi. Alisher esa har gal: “Yo Alloh, yo Alloh, bu  qanday gap bo’ldi! Aslida, biz muridmiz, siz hammamizga pirsiz” –  der edi. Endi Sulton Husayn  Alisherdan  so’radi: “Pir  nima-yu,  murid nima?”  Shunda  Alisher javob  berdi:  “Pirning tilagi  –  muridning tilagi  bo’lishi  kerak”.  Sulton  Husayn  o’zining oq  otini  olib kelishni buyurdi. Ot juda asov, chopag’on edi. Sulton Husayn aytdi: “Siz murid, men pir  bo’lsam, siz shu otga minasiz, men uni yetaklayman”. Alisher otga minadi. Ot g’oyat asov  bo’lib, shohdan  o’zgani  yaqinlashtirmas  edi. Alisher  oyog’ini  uzangiga qo’yishi  bilan  ot tipirchilay  boshladi.  Sulton Husayn  otiga  o’shqirdi, ot  itoat  qilib, Alisherning  minishini  kutdi. Alisher  egarga  o’tirishi bilan  Husayn  otning jilovidan  ushlab, yetaklay boshladi.  Alisher hushdan ketdi. Uni egardan ko’tarib oldilar.” Tarixda bunday hol ko’rilmagan edi.  

1989-yilda Navoiyga Hirotga qaytgach, Astrobod hokimi qilib  Badiuzzamon  tayinlangan edi. Bu  orada Balxda  Darveshali  qo’zg’oloni boshlanadi. Husayn Boyqaro Navoiyni olib, Balxga  jo’naydi. Darveshali  bilan  sulh tuziladi, lekin  Hisorda  Abusaidning o’g’li Sulton Mahmud Husayn  Boyqaroga qarshi  kurash boshlaydi.  Shoh Navoiyni Balxda qoldirib, o’g’li Badiuzzamonni olib, Hisorga otlanadi. U bilan ham  murosaga  kelishib, orqaga  qaytadi va Balxni  Badiuzzamon tasarrufiga   beradi.

Badiuzzamon o’n uch yoshli o’g’li Mo’min Mirzoni Astrobodda qoldirib, Balxga keladi.  Xadichabegim  Nizomulmulk   bilan   birgalikda  Astrobodga   Muzaffar   Mirzoni  hokim   qilib tayinlashga   erishadilar. Xadichabegim   shohning  mastlik chog’ida  unga  imzo qo’ydirib,  tezlikda  farmonni ijro  ettirib  yuboradi. Shoh  hushiga  kelib, yangi  farmon  jo’natganida jallod  Mo’min  Mirzoning boshini  kesib  ulgurgan edi.  Bu  voqea 1497 -yilning   sentabrida yuz bergan edi. 1500-yil   dekabrning oxirida  Husayn    Bayqaro Astrobod yurishidan qaytar edi. An’anaga  ko’ra, saroyning  barcha e’tiborli kishilari shohni kutib olishga yo’lga chiqadilar. Ular orasida Alisher Navoiy ham bor  edi. Sog’lig’i yomonlashganiga       qaramay, shoir  safardan  qaytgan sulton huzuriga yetib keldi  va hamrohlari yordamida uning ko’ksiga  bosh qo’yib,  hushidan ketadi. Shu ahvolda yarim tunda uni uyga olib ketadilar.

Ertasiga   mashhur tabiblar    maslahatga to’planib,   qon olmoqqa qaror  berardilar. Ammo buni foydasi bo’lmaydi. Uch  kun hushsiz yotgan Alisher Navoiy 1501-yilning 3-yanvarida  vafot etadi. 

Alisher Navoiy ijodidan

Qaro ko‘zum,kelu mardumlug‘ emdi fan qilg‘il,
Ko‘zum qarosida mardum kibi vatan qilg‘il.

Yuzung guliga ko‘ngul ravzasin yasa gulshan,
Qading niholig‘a jon gulshanin chaman qilg‘il.

Takovaringg‘abag‘ir qonidin hino bog‘la,
Itingg‘a g‘amzada jon rishtasin rasan qilg‘il.

Firoq tog‘ida topilsa tufrog‘im, ey charx,
Xamir etib yana ul tog‘da ko‘hkan qilg‘il.

Yuzung visolig‘a yetsun desang ko‘ngullarni,
Sochingni boshdin-ayog‘ chin ila shikan qilg‘il.

Xazon sipohiga, ey bog‘bon, emas mone’
Bu bog‘ tomida gar ignadin tikan qilg‘il.

Yuzida terni ko‘rub o‘lsam, ey rafiq, meni
Gulob ila yuvu gul bargidin kafan qilg‘il.

Navoiy, anjumani shavq jon aro tuzsang,
Aning boshog‘lig‘ o‘qin sham’i anjuman qilg‘il.

* * *

Orazin yopqach ko‘zumdin sochilur har lahza yosh,
O‘ylakim paydo bo‘lur yulduz, nihon bo‘lg‘ach quyosh.

Qut bir bodomu yerim go‘shan mehrob edi,
G‘orati din etti nogah bir baloliq ko‘zu qosh.

Bu damodam ohim ifsho aylar ul oy ishqini,
Subhnung bot-bot dami andog‘ki aylar mehr fosh.

Bo‘sae qilmas muruvvat, asru qattiqdur labing,
Desam og‘zi ichra aytur la’l ham bor nav’ tosh.

Novaking ko‘nglimga kirgach jon talashmoq bu ekin,
Kim qilur paykonini ko‘nglum bila jonim talosh.

Umri jovidistasang fard o‘lki, bo‘ston Xizridur,
Sarvkim da’b ayladi ozodaliq birla maosh.

Qoshi ollinda Navoiy bersa jon, ayb etmangiz,
Gar budur mehrob, bir-bir qo‘ygusidir barcha bosh.

O‘n sakkizming olam oshubi agar boshindadur,
Ne ajab, chun sarvinozim o‘n sakkiz yoshindadur.

Desa bo‘lg‘aykim, yana ham o‘n sakkiz yil husni bor,
O‘n sakkiz yoshina muncha fitnakim boshinadur.

O‘n sakkiz yil dema, yuz sakson yil o‘lsa, uldurur,
Husn shohi, ul balolarkim, ko‘zu qoshinadur.

Hayrat etmon husni naqshidaki, har hayratki, bor,
Barchasi ezid taolo sun`i naqqoshinadur.

Tan anga siymu ichina tosh muzmar ko‘nglidin,
Aqlg‘a yuz hayrat, ul oyning ichu toshinadur.

May ketur, ey mug‘ki, yuz hayrat aro qolmish Masih,
Bul ajablarkim, bu eski dayr xuffoshindadur.

To Navoiy to‘kti ul oy furqatidin bahri ashk,
Har qachon boqsang, quyosh aksi aning yoshindadur.

* * *

Ko‘rgali husnungni zoru mubtalo bo‘ldum sanga,
Ne balolig‘ kun edikim, oshno bo‘ldum sanga.

Har necha dedimki kun-kundin uzay sendin ko‘ngul,
Vahki, kun-kundin batarrak mubtalo bo‘ldum sanga.

Men qachon dedim:«Vafo qilg‘il manga» zulm aylading,
Sen qachon deding: «Fido bo‘lg‘il manga» bo‘ldim sanga.

Qay paripaykarga dersen telba bo‘ldung bu sifat,
Ey pari paykar, ne qilsang qil manga, bo‘ldum sanga.

Ey ko‘ngul, tarki nasihat aylading ovora bo‘l,
Yuz balo yetmaski, men ham bir balo bo‘ldum sanga.

Jomi Jam birla Xizr suyi nasibimdur mudom,
Soqiyo, to tarki joh aylab gado bo‘ldum sanga.

G‘ussa changidin navoe topmadim ushshoq aro,
To Navoiydek asiru benavo bo‘ldum sanga.

* * * *

Lablaring kimhayf erur teng tutmoq oni qand ila,
Sindirur yuz qand bozorini shakkar xand ila.

Toki hayronmen senga nomus ila itmish ko‘ngul,
Telba yanglig‘kim, qochar el g‘ofil o‘lg‘ach band ila.

Odam ul soatki jannat ichra avlodin ko‘rar,
Ne quvong‘ay dam-badam sen nozanin farzand ila.

Qo‘y nasihat, zohido, o‘tlug‘ damimdin vahm qil,
Telba it imkoni yo‘qturkim, sog‘alg‘ay pand ila.

Hojatingni elga arz etmakka hojat bo‘lmasun,
Xush chiqishsang lahzani bu zori hojatmand ila.

Lablaring hajrinda yur parkandkim bo‘lmish ko‘ngul,
La’l erur mahlul qon o‘rnig‘a har parkand ila.

Chun Navoiy ko‘ngli sindi, emdi lutfing ne asig‘?
Kim ushatsa shishani bitmas yana payvand ila.

Oshiqo‘ldum, bilmadim yor o‘zgalarga yor emish,
Olloh-olloh, ishq aro mundoq balolar bor emish.

Qaddig‘a elmayli bo‘lg‘ondin ko‘ngul ozurdadur,
Ul alifdin zorlarning hosili ozor emish.

Elga nova kurdi, men o‘ldim erur bu turfakim,
Jonim etgan resh el bag‘rig‘a kirgan xor emish.

Rishtakim, muhlik yaram og‘zig‘a tiktim angladim,
Kim kafan jinsi qirog‘idin suvurgan tor emish.

Ko‘yi devoridin og‘riq tang‘a tushgan soyadek,
Sel g‘amidin emdi soya o‘rnig‘a dildor emish.

Jong‘a taxvif ayladim tig‘i halokidin aning,
Bilmadim bu ishdin ul o‘lguncha minnatdor emish.

Ey Navoiy, xo‘blarni ko‘rma osonlig‘ bilan,
Kim biravkim soldi ko‘z, uzmak ko‘ngul dushvor emish.

Qon yutub umri jahon ahlida bir yor istadim,
Lekin ul kamrak topildi, garchi bisyor istadim.

Kimga kim jonim fido aylab sog‘indim dam-badam,
Ermas erdi yorliqda chun vafodor istadim.

Bilmadim olam elida yo‘qturur mutlaq vafo,
Vahki, umri ulcha yo‘qtur sog‘inib yor istadim.

Ulki, topilmas bashar jinsida vah g‘aflat ko‘rung,
Kim pari xaylida men devonai zor istadim.

Sirri ishqimni ko‘ngul ko‘z birla fosh etmak ne tong,
Qalbu tardomanni men chun sohib asror istadim.

Shayx birla xonaqahdin chun yorug‘luq topmadim,
Dayr piri xizmatig‘a ko‘yi xammor istadim.

Ey Navoiy, chun rafiqi topmadim, bu g‘ussadin,
O‘zni bekaslik balosig‘a giriftor istadim.

* * * *

Meni menistagan o‘z suhbatiga arjumand etmas,
Meni istar kishining suhbatin ko‘nglum pisand etmas.

Ne bahra topqamen andinki, mendin istagay bahra,
Chu ulkim bahrai andin tilarmen bahramand etmas.

Netay huru pari bazminki, qatlim yo hayotimg‘a,
Ayon ul zahr chashm aylab nihon, bu no‘shxand etmas.

Kerakmas oyila kun shaklikim, husnu malohatdin,
Ichim ul chok-chok etmas, tanim ul band-band etmas.

Kerak o‘z chobuki majnunvashi qotil shiorimkim,
Buzug‘ ko‘nglumdin o‘zga yerga javloni samand etmas.

Ko‘ngul uzcharx zolidin, firibin yemakim, oxir
Ajal sarrishtasidin o‘zga bo‘ynungg‘a kamand etmas.

Ul oy o‘tlug‘ yuzin ochsa, Navoiy tegmasun deb ko‘z,
Muhabbat tuxmidin o‘zga ul o‘t uzra sipand etmas.

Kecha kelgumdir debon ul sarvi gulro‘ kelmadi,
Ko‘zlarimga kecha tong otquncha uyqu kelmadi.

Lahza-lahza chiqtimu chektim yo‘lida intizor,
Keldi jon og‘zimg‘avu ul sho‘xi badxo‘ kelmadi.

Orazidek oydin erkanda gar etti ehtiyot,
Ro‘zgorimdek ham o‘lg‘onda qorong‘u kelmadi.

Ul parivash hajridinkim yig‘ladim devonavor,
Kimsa bormukim anga ko‘rganda kulgu kelmadi.

Ko‘zlarindin necha suv kelgay deb o‘lturmang meni,
Kim bori qon erdi kelgan bu kecha suv kelmadi.

Tolibi sodiq topilmas, yo‘qsakim qo‘ydi qadam,
Yo‘lg‘akim avval qadam ma’shuqa o‘tro‘ kelmadi.

Ey Navoiy, boda birla xurram et ko‘nglung uyin,
Ne uchunkim boda kelgan uyga qayg‘u kelmadi.

RUBOIYLAR

         G’urbatda g’arib shodmon bo’lmas emish,

         El anga shafiq-u mehribon bo’lmas emish.

             Oltun qafas ichra gar qizil gul butsa,

         Bulbulga tikondek oshyon bo’lmas emish.

                                   *  *  *

        Zohid, senga – hur, manga – jonona kerak,

     Jannat – sega bo’lsun, manga – mayxona kerak.

            Mayxona aro soqiy-u paymona kerak,

          Paymona necha bo’lsa to’la, yona kerak.

TUYUQLAR

              Yo rab, ul shaxd-u shakar yo labdurur,

              Yo magar shaxd-u shakar yolabdurur.

                 Jonima payvasta novak otqali,

              G’amza o’qin qoshig’a yolabdurur.

                                *  *  *

          Yo qoshingdin necha bir o’q ko’z tutay,

                Otki, o’trusig’a oning ko’ztutay.

         Necha ko’rgach o’zga mahvashlar qoshin,

            Yangi oy ko’rgan kishidek ko’z tutay.

 Алишер Навоий (1441-1501) – буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби. Тўлиқ исми Низомиддин Мир Алишер. 

Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан, мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси Кобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи.

Алишер болалик чоғлари кўп китоб ўқиди. Эски мактаб, мадрасада Қуръон суралари ёд олинар, қироат усуллари ўргатилар зди. Демак, Алишер болалик чоғлариданоқ Қуръони каримни ёд олди. Унинг қувваи ҳофизаси жуда кучли эди. Шоир болалигида Қуръондан ташқари Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут тайр» достонини ҳам ёд олган. Навоий йигитлик чоғлари 50 минг байт ғазални ёд билган.

Алишер Навоий 10—12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш Алишер Навоийнинг истеъдодидан мамнун бўлган мавлоно Лутфий, унинг:

Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш,

Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш

матлаъли ғазалини тинглаб: «Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим…» деган. 

Алишер Навоий 15 ёшида шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркий (Навоий тахаллуси билан) ва форсий (Фоний тахаллуси билан) тилларида ёзган.

Навоий ёшлигидан Хуросоннинг бўлажак ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро (1469-1506) билан дўст бўлган. Ҳаёти давомида Навоий мусулмон Шарқининг турли мамлакатларида бўлади, ўз даврининг таниқли шахслари билан кўришади. Ўзининг шеърий маҳоратини оширади. 1464-1465 йиллар Навоий ижодининг шинавандалари унинг илк шеърий тўпламини (девонлари) тайёрлашади. 

1469 йил дўсти темурий Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллайди ва Хуросон ҳукмдори бўлади. Шу вақтдан эътиборан, Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади. У мамлакатнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этади. Шу йили Хуросон ҳукмдори Навоийни давлат муҳрдори этиб тайинлайди, 1472 йил вазир бўлади. Эгаллаган мансаби орқали у мамлакатнинг маданий ва илмий тараққиётида катта ёрдам кўрсатади. Катта мулк эгасига айланади.

Хондамирнинг қайд қилишича, 1480-йиллар давомида Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, Қуръон тиловат қилувчиларга мўлжалланган «Дорул-ҳуффоз» биноси, Марвдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-ҳуффоз» хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.

Сарой амалдорларига Навоийнинг бу каби фаолияти ёқмайди ва турли фитналар орқали Ҳусайн Бойқаро билан муносабатларини бузишади. Шундай қилиб, Навоий эгаллаб турган мансабидан озод этилиб, 1487 йил Астробод шаҳрига ҳукмдор сифатида юборилади. Бу ерда у икки йил хизмат қилади. Мазкур муддат ниҳоясига етгачгина, Ҳусайн Бойқаро унга Ҳиротга қайтиб, ҳокимиятда мансабга эга бўлишига руҳсат беради. Лекин Навоий бу таклифни рад этади. Рад жавобига қарамай, Бойқаро султоннинг яқин кишиси лавозимини (“мукарраби хазрати султани”) таклиф этади. Бундай лавозимда Навоий барча давлат ишлари билан боғлиқ ишларда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эди.

Шу вақтдан Навоий ҳаётининг янги босқичи бошланади ва у кўпроқ ижод билан шуғулланади. У яратган асарларининг катта қисми айнан шу даврга тегишли. Навоий темурийларнинг сўнгги ҳукмронлик йилларида (1370-1506) яшаб ижод қилган. Шунинг учун унинг асарларида жамоат руҳи, даврга хос муҳим муаммолар устундир. 1490-1501 йиллар Навоий энг нафис, ижтимоий-фалсафий ва илмий асарларини яратган.

Алишер Навоийнинг ижоди улкан. Олти достонининг ҳажми 60 000 га яқин мисрани ташкил этади. 1483-1485 йиллар Навоий ўз ичига беш достонни олган “Ҳамса” асарини яратган: “Ҳайрат ул-Аброр” (“Яхши кишилариинг ҳайратланиши”), “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр” (“Етти сайёра”), “Садди Искандарий” (“Искандар девори”).

Навоийнинг “Ҳамса”си мазкур жанрда яратилган туркий тилдаги биринчи асар ҳисобланади. У – туркий тилида ҳам бу каби йирик кўламдаги асар яратилиши мумкинлигини исботлаб берди.

Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар 4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб ус-сиғар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмига «Бадоеъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибар» («Кексалик фойдалари») деган номлар берилди. «Хазойин ул-маоний» инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир.

Навоий форсий тилида ёзилган ўз шеърларини “Девони Фоний” номи остида жамлаган. Шунингдек, Навоий форс тилидаги қасидаларини жамлаб, “Ситтаи зарурия” (“Олти зарурият”) ва “Фусули арбаа” (“Йилнинг тўрт фасли”) номли икки тўплам яратади.

Давлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни “диннинг низоми – қонуни” деб бежиз улуғламаган. Ҳазрат Навоийнинг деярли барча асарларида, хусусан, “Хамса” достонларининг муқаддималарида Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарга наът, муножот ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳининг мавжудлигиёқ бу фикрни тасдиқлайди. “Арбаъин” (“Қирқ ҳадис”) – ҳадисларнинг шеърий таржимаси бўлиб, анъанавий ҳамд ва наът билан бошланади. Асар муқаддимаси – “Сабаби таълифи манзума”да Навоий устози Абдураҳмон Жомий саҳиҳ ҳадислардан 40 тасини танлаб олиб, форсий тилда “Арбаъин” яратганини, лекин туркий китобхон бу чашмадан бебаҳра эканлигини айтиб, Жомийнинг рухсати билан шу 40 ҳадисни туркий тилга таржима қилганлигини ёзади.

Алишер Навоийнинг “Назму-л-жавоҳир” асари насрий усулда ёзилган муқаддима ва Ҳазрати Алининг икки юз эллик беш рақам остида тартибланган араб тилидаги ўгитларининг туркий тилда рубоий шаклида берилган талқинидан иборат.

“Муножот” – Оллоҳга илтижо тарзида яратилган насрий асар бўлиб, “Ҳамд”, “Наът” ва “Муножот” деб аталган уч қисмни ўз ичига олади. “Ҳамд”да Аллоҳнинг буюклиги, абадийлиги ҳақида сўз борса, “Наът”да Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам таърифлари кетирилади. Асарнинг “Муножот” қисми бевосита шоирнинг Аллоҳдан нажот сўраб қилган илтижоларига бағишланган. 

Алишер Навоийнинг “Насойиму-л-муҳаббат” (тўлиқ номи “Насойиму-л-муҳаббат мин шамойилу-л-футувват” – “Мардлик хушбўйликларини таратувчи муҳаббат шабадалари”) асари 1495-96 йилларда яратилган бўлиб, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс мин ҳазароту-л-қудс” (“Дўстлик таровати”) асарининг ижодий таржимасидир. Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс” асарида 616 та шайх ҳақида маълумот келтирилган. Ҳазрат Навоий бу маълумотларни қайта ишлаб, тўлдириб, шайхлар сонини 770 тага етказади, улардан 35 тасини авлиё аёллар ташкил этади.

Бундан ташқари, у тарихий мавзуларда рисолалар яратган: “Тарихи мулуки Аъжам” (“Эрон шоҳлари тарихи”), “Тарихи анбия ва ҳукама” (“Пайғамбарлар ва донолар тарихи”). Бадиий мактубларини “Муншаат” тўпламига жамлаган. Алишер Навоийнинг сўнгги асари “Маҳбуб ул-қулуб” (1500). Унда шоирнинг сўнгги ижтимоий ва сиёсий қарашлари ёритилган.

Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирган. Юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; тинчлик ва тотувлик ҳукмрон суришига доим ҳаракат қилган.

Манба: Fitrat.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *